Ўн бешта давлат ва НАТО толибларни отишмаларни бас қилишга чақирди

Афғонистондаги ўн бешта давлат миссияси ва НАТО вакили «Толибон» (РФ ва бир қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) жангариларини ҳарбий ҳужумларни тўхтатишга чақирдилар. Reuters агентлигининг хабар беришича, Доҳадаги тинчлик музокараларида рақобатдош афғон томонлари ўқ отишни тўхтатишга келишолмаганларидан сўнг шундай талаб янграган.

Бундан олдин Абдулло Абдулло бошчилигидаги афғон ҳукумати делегацияси Абдул Ғани Бародар етакчилигидаги «Толибон» делегацияси билан Қатарда учрашган. Икки кунлик музокаралардан сўнг томонлар тинчлик йўлида олий даражали учрашувларни давом эттириш бўйича қўшма баёнот эълон қилганлар. Бироқ, кейинчалик толибларнинг якшанба кунги баёнотида Афғонистонда отишмалар тўхтатилиши тилга олинмаган.

«Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан толиблар қуролларини қўйиб, бутун дунёга тинчлик тарафдори эканларини намойиш этишлари лозим», — дейилади 15 давлат миссияси ва НАТО вакили мурожаатида.

Баёнотга Австралия, Канада, Чехия Республикаси, Дания, Европа Иттифоқи делегацияси, Финляндия, Франция, Германия, Италия, Япония, Корея, Нидерландлар, Испания, Швеция, Буюк Британия, АҚШ, шунингдек НАТОнинг юқори лавозимдаги вакили қўл қўйган.

Шунингдек, мурожаатда толиблар томонидан яқинда босиб олинган туманларда мактаб ва оммавий ахборот воситаларини ёпишга бўлган уринишлар кескин қораланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди