Тожикистонда пандемия бошланганидан бери дорихоналарга қарши 2 мингта иш қўзғатилган

Facebook.com/Аптека-Дорухона-911 саҳифасидан олинган фотосурат

Тожикистонда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери дори воситаларига нархларни ошириб юборган инсофсиз аптекачиларга нисбатан 2 мингдан зиёд маъмурий ва жиноий ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда «Озоди» радиоси республика бош прокурори Юсуф Раҳмонга таяниб хабар беради.

Апрель ойининг охиридан бошлаб Тожикистон республикада коронавирус мавжудлигини тан олганидан сўнг грипп ва шамоллаш билан боғлиқ касалликларга қарши дориларга нарх ўн баробарига – 7 АҚШ долларидан 70 АҚШ долларигача кўтарилиб кетди. «Пандемиягача дорининиг нархи 70 сомони эди, бироқ коронавирус пайдо бўлиши билан уни 600-700 сомонидан сота бошладилар», — мисол келтирди Раҳмон.

«Дорихоналарнинг ходимларига қарши биз 478 та интизмий, 2190 та маъмурий ва 130 жиноий жазога тортиш бўйча ишларни очдик», — деди бош прокурор.

Монополия қарши идора нарх бир ой давомида асоссиз равишда 20 фоиз ва ундан зиёд кўтарилган ҳолатдагина аралашиш ҳуқуқига эга. Тожикистон Монополияга қарши кураш хизмати раҳбари Абдумажид Мўминзода 15 июль куни матбуот анжуманида унга қарашли идора нархларни асоссиз равишда кўтариб юборган 50 та дорихонани 100 минг сомонийдан (9700 АҚШ доллари атрофида) кўпроқ пулга жаримага тортганини маълум қилди.

Идора таклифига кўра, дори воситалари ва тиббиёт жиҳозлари нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар ва хизматлар рўйхатига киритилган.

Дорихона ходимлари нархларнинг кўтарилишига ўзларини айбдор деб ҳисобламаятилар, негаки нархлар импортчиларга қадар етказиб берувчилар томонидан кўтариб бўлинган, эпидемиядан саросимага тушган фуқаролар эса шошилган ҳолда дори воситаларини ошиғи билан сотиб олишга киришганлар ва бундай ҳаракатлари билан қимматчиликни келтириб чиқарганлар.

Тожикистон коронавирусдан зарарланиш ҳолати бўйича бутун дунё рейтингида 88 ўринни эгалламоқда. 19 июль ҳолатига кўра мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 6 834 тага етган (ўсиш 48 кишини ташкил этган), 46 нафар бемор соғайиб кетган (ҳаммаси бўлиб 5 529 киши), ўлим ҳолатлари эса 57 тагача кўпайган (бир кунда фақат битта ўлим ҳолати). Ўлим даражаси биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ўсган, бироқ расмийлар буни коронавирус билан боғлиқлигини тан олишни истамаяптилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ