БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши»га доир маълумотларини қайта кўриб чиқди ва ундаги 2016-2018 йилги – аҳолининг 6,3% (2 млн одам) кўрсатгичини — 2,8% га (900 минг) ўзгартирди. Давлат статистика қўмитасининг ишчи гуруҳи БМТ ҳисоботидаги ҳатоларни аниқлаганидан кейин ФАО докладига ўзгартириш киритди, деб хабар беради қўмитанинг матбуот хизмати.
ФАОнинг 2019 йилги ҳисоботида ушбу кўрсатгич– 6,3% ташкил этган ва унга кўра Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг паст кўрсатгичга эга бўлган. Кўрсатгичлар қайта ҳисоблаб чиқилганидан сўнг улар янгиланди. Минтақада энг паст кўрсатгичга эга — Туркманистон бўлиб чиқди: 2016-2018 йиллари ушбу мамлакатда тўйиб овқатланмаётганлар сони аҳолининг 5,4% ташкил этган.
(ФАО маълумотларига кўра, 2017-2019 йиллари Ўзбекистонда тўйиб овқатланмаётган одамлар сони 2,6% (800 мингга яқин) ташкил этган. Қозоғистонда ушбу кўрсатгич 2,5% паст (тахминан 450 минг), Туркманистонда– 4% (230 минг), Қирғизистонда – 6,4% (400 мингдан ошиқ). Тожикистон бўйича маълумотлар берилмаган.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг пресс-релизида мамлакат президентининг фармон ва қарорлари асосида, жумладан республиканинг халқаро рейтинг ва индекслар бўйича позициясини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилган.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан ҳар йили чоп этиладиган «Тўйиб овқатланмаётганлар улуши» ҳисоботи дунё мамлакатлари аҳолисининг яшаш даржасини кўрсатиб туради. ФАОнинг асосий вазифаси дунёда очлик, қашшоқлик билан курашишдир.