Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларини талаб қилинаётган касбларга ўргатишни бошлайдилар

Edu.rin.ru сайти фотосурати

Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларга битириш йилига келиб энг керакли касбларни ўзлаштиришга имконият берувчи профессионал таълим тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ёшлар ва аёлларнинг бандлик даражасини кўтариш масаласи муҳокама қилинган йиғилиш давомида эълон қилинди.

Навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.

Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади. 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

Мирзиёев, шунингдек, жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиб, 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича топшириқ берди. Ўқув курслари камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этилади. Бу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Мирзиёев 2018 йилда мактаб ўқув дастарига шахмат дастурини, 2020 йил май ойида эса дастурлашни ўқитишни таклиф қилган эди. Бундан ташқари, президент мактабларда асосий предметлар билан бирга мусиқали чолғу асбобларини ўзлаштиришни киритиши тўғрисидаги ғоясини берди. Унга кўра, иқтисодиёт билан бирга маданиятни ҳам тиклаш керак, негаки “маънавий озуқаси” бўлмаган миллат ҳеч қачон ютуқларга эришмайди, деди у. Мусиқа чолғу асбобларини ўзлаштириш тажрибаси ҳозирча фақат Наманган вилоятида бошланмоқда ва келгусида бутун республика вилоятлари бўйлаб тарқалиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ