Андижонлик фуқаро сўроқ пайтида ҳалок бўлганидан кейин ИИВда оператив ходимларининг психологик ҳолатини назорат қилиш кучайтирилади

Рустам Хатамов . t.me/uzbyuksalish Telegram-каналидан олинган фотосурат

Андижон шаҳар ИИБда сўроқ қилинаётган фуқаро ҳалок бўлганидан кейин Ўзбекистон ИИВ раҳбариятини, барча шахсий таркибни ниҳоятда ташвишга солиб қўйди. Ушбу воқеадан сўнг ички ишлар ходимларини психологик қўллаб-қувватлаш ишлари янада кучайтирилади, дея билдирди ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов. Унинг чиқиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолияти тўғрисида мунозара ташкил этган “Юксалиш” ҳаракатининг Telegram-каналида чоп этилган.

“Биз номаъқул, тизимга тасодифан кириб қолган ходимларни ишдан бўшатиш чораларини доимий равишда кўриб борамиз. Шуни ҳам таъкидлашни истардим: ички ишлар ходимлари кундалик фаолиятида тез-тез стресс, зўриқиш ҳолатига тушиб қолади. Чунки улар жиноятчилик ҳолатлари билан бевосита тўқнашади. Шунинг учун психологик қувватлаш ишларини янада кучайтиришимиз керак”, дея тушунтирди Хатамов.

“Биз эндиликда ҳар бир туман ички ишлар органларида алоҳида хона тайёрлаймиз, у ерда ҳар бир ички ишлар ходими билан фуқаролар суҳбатлари аудио-видео ускуналари орқали ёзиб борилади. Умуман, калтаклаш, тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг олдини олишнинг барча чораларини кўрамиз”, — дея ваъда қилди у. Ички ишлар вазирлигида мазкур ҳолат мутлақо тасодифий, тизимда соғлом фикрлайдиган, ҳалол, пок, виждонли, ватанпарвар ходимларимиз кўпчиликни ташкил этади”, — дея билдирди Хатамов.

Қайд этамиз, Ўзбекистоннинг тергов изоляторларида, турмаларида ва жазони ўташ колонияларида шу чоққача мингта кузатув камералари ўрнатилган. Бироқ бу ҳолат маҳбусларни қийноқлар қўлланишинидан қутқариб қолмади, ваҳоланки Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбари Жамшид Султоновга кўра, гумонланувчиларни қўлга олиниш жараёнининг шаффофлигини кўтаришга ҳамда зўравонлик ишлатиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам берди.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиясов яқинда Андижон шаҳрида, ундан аввал Чироқчи туманида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноят — кечириб бўлмас ҳолат, тизим шаънига тушган катта доғ, деб айтди.

“Бундан кейин ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бу доғлар камчилигимиз ҳақида эслатиб туради. Лекин таъкидламоқчиманки, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулотда ҳодиса сифатида баҳоланади. Кечиктирмасдан тезкор гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилади. Айримлар “яхшиямки, бу ижтимоий тармоқларда тарқалди, бўлмаса иш ёпди-ёпди бўлиб кетарди, ҳеч қандай чора кўрилмас эди” дейишмоқда. Бу нотўғри. Ўз сафимизни тозалаш, биринчи навбатда, бизнинг ўзимизга керак”, — деди у.

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева ўзининг чиқишида ИИВ тизимини Европа тажрибасига таянган ҳолда ислоҳ қилиш таклифини кўтариб чиқди. “Қатор мамлакатларда жазони ижро этиш муассасалари, ОВИР ички ишлар тизимидан Адлия вазирлигига ўтказилган. Бу соҳада кадрлар масаласи ҳам жуда долзарб. Масалан, Тошкент автомобиль йўллари институтини ёки Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини битирган кадрлар ҳам 6 ойлик махсус курсда ўқиб, участка нозирлигига ишга олинмоқда. Улар яхши инсон бўлишлари мумкин, лекин профессионал кадр эмас. Улар одамлар билан муомола қилиш бўйича етарли билимга эга бўлмасликлари мумкин”, — дея билдирди у.

Facebook ижтимоий тармоғижа касалхонада ётган акасининг баданидаги қийноқ изларини кўрсатаётгани тасвирланган видео пайдо бўлиши билан Андижон вилояти ИИБ ходимлари содир этган жиноят кенг жамоатчиликка ошкор бўлган эди.

ИИБ жиноят қидирув бўлимининг уч нафар ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, шаҳар ИИБ жиноят қидируви бўлимининг ходимлари ва уларнинг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан четлатилдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ