Uzbekistan Airways ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш учун 5 июлгача 21 та рейсларни бажаради

Uzairways.com сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси Uzbekistan Airways авикаомпанияси 22 июндан 5 июлга қадар коронавирус эпидемияси боис хорижда қолиб кетган фуқароларни олиб келиш бўйича 21 та қўшимча чартер рейсларни бажаради. Янги жадвал Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг сайтида чоп этилган.

Жадвал коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан тасдиқланган.

22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент — Санкт-Петербург

23 июнь. Тошкент — Москва – Тошкент

24 июнь. Тель-авив – Тошкент – Тель-авив

24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент

25 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк

26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент

26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент

27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент

28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк

28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент

28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

29 июнь. Сеул – Ташкент – Сеул

29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент

30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент

2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент

3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент

3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент

4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент

4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент

5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, керакли рейснинг йўловчилари рўйхатига кириш учун аввалдан дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларда рўйхатдан ўтиш зарур. Авиачипталарни Uzbekistan Airways компаниясининг халқаро аэропортлар биносида жойлашган авиакассаларидан парвоз бошланишидан 4 соат олдин бўлган муддатгача сотиб олиш мумкин бўлади.

8 июндан 21 июнга қадар Россия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликларидан 20 та рейс бажарилган. Рейслар республика президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ ташкил этилган, жами 11 минг кишини қайтариб келиш режалаштирилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ