Путин ва Мирзиёев Назарбаевга коронавирусдан тезроқ соғайиб кетиш тилагини билдирдилар

Нурсултан Назарбаев . Elbasy.kz сайти фотосурати

Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултан Назарбаевнинг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тўғрисидаги янгиликка ўз муносабатларини билдириб, унга телеграмма йўлладилар. Хатлар уларнинг матбуот хизматлари томонидан эълон қилинган.

“Сизни ушбу осон бўлмаган дамларда чин кўнгилдан, дўстона қўллаб-қувватлашни истар эдим, — дейилади Кремль сайти иқтибос келтилган Путиннинг телеграммасида. – Ишончим комилки, Сизнинг ғайри оддий ҳаётий энергиянгиз, руҳий бардамлигингиз ва некбинлик қисқа вақт ичида вирусни енгишга ёрдам беради”. Путин Назарбаевга тўлиқ “соғайиб кетишни” ва узоқ йиллар давомида “соғ-саломат юришини” тилаб қолди.

“Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим”, дейилади Мирзиёевнинг телеграммасида. “Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир”, — дея қайд этиб ўтди президент ва тез орада дийдор кўришишга умид билдирди.

Олдинроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Назарбаевга тезда соғайиб кетиш тилагини билдирганди. “У руҳан кучли инсон, унинг бутун ҳаёти курашларда ўтган, шунинг учун ҳам ушбу синовни ҳам енгиб ўтишига ишонаман”, — дея ёзди у Twitter ижтимоий тармоғида.

Собиқ президентга соғлиқ тилаб оғир атлетика бўйича тўрт маротаба жаҳон чемпиони бўлган Илья Ильин ва 2016 йил Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг сузиш бўйича чемпиони Дмитрий Баландин мактуб йўллаган. “Мен сиз билан!” – дейилади унинг Instagram жамғармасидаги номасида.

Назарбаев коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабар 18 июнь куни маълум бўлди. Унинг матбуот хизмати тахмин қилинишича, у инфекцияни журналистлар ва давлат амалдорлари билан учрашувлари давомида юқтириб олган бўлиши мумкин. Оммавий ахборот воситалари аниқлашича, июнь ойининг биринчи саналарида Назарбаев Хавфсизлик котиби Асет Исекшаевни қабул қилган, Қозоғистондаги Бирлашган Араб Амирликлари элчиси Муҳаммад ал-Жаббар билан учрашган ҳамда “Самруқ-Қазина” миллий фаравонлик жамғармаси бошқармасининг мажлисини ўтказган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ