Инглиз тилида сўзлаша оладиган ўзбекистонликлар Канадага бориб, ойига $3000 ишлаб келиши мумкин

Pikrepo.com сайти фотосурати

Канадага меҳнат мигранти сифатида боришни истовчи ўзбекистонликлар у ерда ойига 2500-3000 АҚШ доллари миқодорида пул ишлаб олишлари мумкин. Бу мамлакатга бориш учун инглиз тилини 5,0 баллдан кам бўлмаган даражада билимини тасдиқлайдиган IELTS сертификатига, паспортининг электрон нусхаларига ҳамда резюмега эга бўлиш керак. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) матбуот котиби Ортиқхўжа Норов ўзининг Telegram-каналида иш ўринлари ва ойлик иш ҳақи рўйхатини эълон қилган.

Эркаклар Канадада қурувчилик (бўёқчи, пайвандчи), автомеханик, маъиший техника устаси ёки меҳмонхона бизнеси бўйича ишга жойлашиши мумкин. Ушбу йўналишдаги ойлик иш ҳақи ўртача 2500-3000 АҚШ долларига тенг. Қишлоқ хўжалигида машғул бўладиганлар учун иш ҳақи бироз камроқ – ўртача $1600-2500. IT- соҳасидаги мутахассислар учун иш берувчилар ойига $3000 дан $8000 гача пул таклиф этишга тайёрлар.

Аёлларга энагалик, уй ишчиси, кассир (ҳисобчи), гўзаллик салони ишчиси, мактабгача таълим муассасаси ишчиси вакансиялари бор. Бундан ташқари, фермер хўжалиги ишларига ҳам таклифлар бор бўлиб, бу соҳалардаги иш ҳақи 2500-3000 АҚШ долларига тенг.

Медицина ходимлари ойига 3500 АҚШ долларидан юқори пул ишлаб олишлари мумкин. Максимал оклад мутахассиснинг квалификацияга боғлиқ: ҳамширалар учун $4000, анестезиологлар учун — $5000, хирурглар ва кардиологлар учун — $6000 га тенг.

Олдинроқ ТММА Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар энг камида 1,8 миллион вон (1500 АҚШ доллари) пул ишлаётганларини маълум қилганди. Мутасаддилар, шунингдек, ватандошларини бу мамлакатга фақат ТММА орқали боришлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирмоқдалар. Акс ҳолда, мамлакатда ноқонуний ишлаётган одамларни катта жаримага тортишлар ҳамда ватанига депортация қилишлари мумкин. Бундан ташқари, ноқонуний мигрантлар сони кўпайиб кетаётгани боис Корея расмийлари бир мамлакатнинг ишчиларига расмий квоталарни камайтирмоқда. Ўтган йили Сеул Ўзбекистондан 3200 нафар мигрантларни қабул қилишга тайёр эканлигини билдирган эди, бу 2018 йилга қараганда 100 тага кўпроқ.

ТММА маълумотига кўра, 2019 йил сентабрь ҳолатига кўра ўзбекистонликларнинг 7 фоизидан кўпроғи (2,6-3 миллион атрофида) маҳнат мигрантлари сифатида қайд этилган. Уларнинг катта қисми – 2 миллиондан зиёд фуқаро Россияда ишлаяптилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Москвада қолиб кетган меҳнат мигрантлари самоизоляция ва карантинни қандай ўтказишаётгани ҳақида

  • Ўзбекистон меҳнат мигрантларига ҳужжатларни расмийлаштириш учун микрокредитлар ажратади. Улар кимга керак?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди