Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ҳукуматнинг COVID-19 беморларини даволаш сарфлари касаллик тарқалишига сабаб бўлган компания зиммасига юкланиши борасидаги қароридан жунбушга келдилар. Бунга оид қарор коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган.
Фуқароларни таажубга солган нарса шу бўлдики, бирорта умумовқатланиш корхонаси ёки хизмат кўрсатиш муассасасиининг ходимларида коронавирус борлиги аниқланган пайтда ҳам уларнинг айнан иш жойида касаллик юқтиргани ва бунга карантин чораларига риоя қилмаганликларини исботлаш жуда мушкулдир. Кўпгина интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, комиссиянинг бундай қарор чиқаришдан мақсад – COVID-19 инфекциясига учраган одамларнинг даволаш сарфларини давлат елкасидан олиб, хусусий тадбиркорларнинг бўйнига илишдир.
«Мен ёки менинг бухгалтерим солиқ ташкилоти ёки ҳокимиятга бориб, ўша ерда инфекцияни юқтирган бўлишимиз мумкин. Дейлик, кейинчалик бизлар вирусни ўз ходимларимизга юқдирдик. Энди, нима айнан биз чеккадаги айбдор бўламизми? Мен раҳбар сифатида ходимимнинг даволанишига ёки карантин назоратига пул тщлашим керакми? Нега? Нима сабабдан? Касаллик тарқалиш манбаи ким ёки нима бўлганини қандай аниқлаш мумкин? Бу адсурдку! Бўш вақтини хоҳлаган жойида, хоҳлаган одами билан ўтказадиган ходимим учун нега айнан мен жавоб беришим керак? Мен комиссиянинг чиқарган бу қарорини мутлақо тушунмадим. Қачон уни тушунтириб беришади? Балки, ҳисобни тадбиркорга эмас, мазкур касалликни тарқатган Хитойга йўллаш керакдир?!» – дея ғазабланади «Потребитель.уз» ёпиқ гуруҳининг аъзоси. Ушбу пост 500 дан ортиқ изоҳ йиғди.
Блогер Лилия Николенко таъкидлашича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, коронавирусга чалинган битта одамни даволаш учун давлат 32 млн ($3150) дан 64 млн сўмгача ($6300) маблағ сарфларкан. Энди ушбу сарфларни касаллик тарқалишига сабаб бўладиган ресторанлар, магазинлар, химчисткалар ва бошқа муассасалар бошлиқлари тўлайдилар. Кўпчилик одамларнинг ёзишича, бундай аҳволда корхонанинг карантин пайтида ишламагани маъқул.
Шу билан бирга, тадбиркорлик объектлари эпидемиологик нормаларга жавоб бериш учун ҳам анчагина сарфни бошдан ўтказадилар. Осиё таомларига мослашган Kimchi Plate корхонасининг бошлиғи Марина Тенга кўра, ушбу муассасанинг бир ойлик сарфи 25 млн сўмни ($2500гаяқин) ташкил этади.
PravomediaUz Telegram -каналининг администраторлари комиссиянинг қарори «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида» ги қонунга зид равишда қабул қилинган, деган хулосага келганлар. Қонунга кўра, «тадбиркорлик фаолиятини юритаётган субъектлар учун янги вазифалар юкланиши, шунингдек, улар учун янги чоралар қўлланиши қонун эълон қилингандан сўнг уч ой ўтиб кучга киради». Бундан ташқари, ҳужжатда бизнесмен даволаниш сарфини касалланган ходим ҳисобига ёки давлат бюджети ҳисобига ўтказиши кўрсатилмаган, шунингдек, тадбиркорлик объектларида коронавирусдан зарарланиш қандай исботланиши тартиби ва мазкур қарор қай муддатгача амал қилиши ва бошқа омиллар кўрсатилмаган.