Мирзиёев 1 сентябргача Ягона давлат имтиҳонларининг миллий аналогини тайёрлашга кўрсатма берди

Upl.uz фотосурати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 1 сентябргача битирув синфлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари абитуриентларининг давлат якуний ва кириш аттестациясининг ягона тизими лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди. Ягона давлат имтиҳонларининг ўзбекча вариантини ишлаб чиқариш вазифаси Давлат тест маркази (ДТМ) ҳамда Халқ таълими вазирлигига топширилди, дея хабар беради “Подробно.Уз”.

Абитуриентларни мактаб битирув имтиҳонлари натижаси бўйича, қўшимча имтиҳонларни ўтказмай олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг янги тизими жорий этилиши ҳақида жорий йилнинг февраль ойида эълон қилинганди. Лойиҳани ишлаб чиқиш илғор хорижий тажрибалар, масалан, Россия Федерацияси (ЕГЭ), Америка Қўшма Штатлари (SAT) ва Буюк Британия (GCSE) дастурлари тажрибасига таянган ғолда олиб борилмоқда. ДТМ мутахассисларининг маълумотига кўра, бу тизимнинг жорий этилиши кириш имтиҳонларни ташкил этишга сарфланадиган бюджет харажатларини сезиларли миқдорда камайтиришга имкон беради.

Олдинроқ кўтариб чиқилган ташаббусларда битирув ва кириш имтиҳонларининг учта мажбурий предметлар – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихидан ҳамда бакалавриятнинг танланган йўналиши бўйича иккита предметдан ўтказилишини кўзда тутади. Тест синовларини апрель ва май ойларида ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг натижалари эртаси куниёқ ДТМ сайтида жойлаштирилади. Ушбу предметлардан яхши имтиҳон топширган ўқувчиларга бу фанлардан қайтадан синовдан ўтмаслик учун сертификат берилади. Уни мактабни битириш ва умумтаълим аттестатини олишда эмас, балки ўқув давомида ҳам қўлга киритиш мумкин. Ягона имтиҳонларни жорий этиш тўғрисидаги президент фармонининг лойиҳаси апрель ойида жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган эди.

Қайд этиш жоиз, 2020 йилда коронавирус инфекцияси пандемияси муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати фақат абитуриент танлаган бакалаврият йўналишидаги фанлар бўйича имтиҳон ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Келгусида бундай амалиёт сақланиб қоладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Имтиҳон топширишнинг тўлиқ ёки қисман марказлаштирилган тизими дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, постсовет майдонида ҳам жорий этилган. Қозоғистонда мактаб битирувчилари Ягона миллий тест синовларидан ўтадилар, унинг натижалари коллеж ва олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонларига тенг дея тан олинади. Белоруссияда олий таълим муассасалари абитуриентлари учун бутун республика бўйлаб бир вақтнинг ўзида Марказлашган тест синовлари ўтказилади, унда иштирок этиш пуллик.

Россиянинг Ягона давлат имтиҳонлари аттестат олиш учун 2009 йилдан бери мажбурий бўлиб қолган ва бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб битирув имтиҳони ва ҳам олий таълим муассасасига кириш имтиҳони бўлиб хизмат қилади. Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон таълими тизимида мактаблар университетларнинг тузилмавий бўлинмалари саналади, бу эса Ягона давлат имтиҳонларининг топширилишини аттестат олиш учун шарт қилиб қўяди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ