Ўзбекистонда муҳокама қилинаётган раҳбарларнинг даромадлари борасида ҳисобот беришига доир қонун лойиҳаси президент, парламент депутатлари, судялар ва қатор давлат хизматчиларига нисбатан ўз таъсири ўтказмайди. Чунки бундай лавозимлар фуқаролик эмас, сиёсий лавозимлар саналади. Бўлиб ўтган махсус матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ходимлари мана шундай тушунтириш бердилар, дея хабар беради Repost.uz.
Уларнинг сўзларига кўра, давлат хизматчилари алоҳида ҳуқуқий мақомга эгалар, уларга нисбатан меҳнат қонунчилиги доимо қўлланилмайди. Жумладан, бундай лавозимларга ходимлар халқ, депутатлар томонидан сайланадилар ёки ёқори органлар томонидан тайинланадилар (шунингдек, ишдан олинадилар ҳам).
Адлия вазирлиги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида даромадни декларация қилишдан ташқари амалдорларга нисбатан кенг доирада саволлар регламенти берилганини таъкидлайди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган мазкур қонун лойиҳаси 22 майдан 6 июнга қадар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжатнинг 3-моддасида ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари ҳамда судьялардан ташқари барча Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматчиларига татбиқ этилиши айтилади. Бундан ташқари, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, мудофаа, давлат хавфсизлиги органларида, дипломатик, божхона, солиқ ва қутқарув хизматида хизмат ўтаётган давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши кўрсатилган.
Ўтган йил май ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлар ва мансабдор шахслар даромадларини босқима-босқич декларация қилиш ва уларни етарли ойлик маошлари билан таъминлашга доир фармонга қўл қўйганди. Кейинчалик вазирлар, прокурорлар ва бошқа мулозимлар даромадлари «умумлаштирилган алоҳида маълумотлар» тарзида очиқ ҳолда эълон қилинишига доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.