Фарғона водийсининг энг йирик шаҳарларини темир йўл халқаси боғлайди

Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Халқаро пресс-клубнинг 7 июнь куни Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида Фарғона водийсининг энг йирик шаҳарларини бирлаштирувчи ҳалқа темир йўл қурилиши лойиҳаси тақдим этилди, дея хабар беради Kun.Uz.

Темир йўлнинг умумий узунлиги 331 километрни ташкил этади. Бешта бекатли “Қўқон – Марғилон – Андижон – Наманган – Қўқон” йўналиши бўйича экспресс электропезди ва “Қўқон – Наманган – Андижон – Қўқон” йўналишида эса оддий электропоездда йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу йўналишда поезд жами 35 та бекатда тўхтаб ўтади. Экспресс электропоезд 5та бекатда, оддий электропоезд 35та бекатда тўхтайди. Экспресс бир доира йўлга 5 ярим соат сарфласа, оддий электропоезд 7 ярим соат сарфлайди.

Йиллик потенциал йўловчи оқими экспресс электропоездда 214 мингдан 429 минг кишигача, оддий электропоездда 429 мингдан 858 минг кишигача бўлиши кутилмоқда.

Халқаро пресс-клуб фотосурати

Поездлар кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади, йўлкира нархи эса 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлади.

Қўқон эркин иқтисодий зонаси қошида, 23 гектар майдонда янги мультимодал логистика маркази ташкил этилади. Мажмуа 200дан ортиқ янги иш ўринлари яратиши билан бирга, йилига 200 мингта контейнер ва 10 миллион тонна юк билан ишлаш қувватига эга бўлади. Логистика маркази 12,2 миллион доллар эвазига бунёд этилади.

ХПК мажлисида, шунингдек, 2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси, Ўзбекистон давлат бюджети ва Жаҳон банки ҳисобидан Фарғонада 20 минг километр автойўллар, шу жумладан, 200 км.дан ортиғи халқаро аҳамиятдаги йўллар; 870 км.дан ортиғи республика аҳамиятидаги йўллар; 3 минг км.дан ортиғи маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ва бошқалар таъмирланади.

“Ўзбекистон темир йўллари” март ойида вокзалларга махсус ҳисоблагичлар (валидаторлар) ўрнатиб, поёздга чиқишда рўйхатдан ўтиш жараёнини соддалаштиришга ваъда қилган эди. Электрон чипта рассмийлаштирган йўловчига уни принтерда босиб чиқариши керак бўлмайди, унга уяли алоқа телефонидаги QR ёки штрих-кодини мосламага яқинлаштирса кифоя бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ