Apple ва Netflix Ўзбекистонда солиқ тўлаб қўйдилар

Pixabay.com сайти фотосурати

Бутун тарихи давомида энг юқори капитализацияга (компаниянинг биржадаги қиймати) эга бўлган корпорация – Apple Distribution International Limited ихтиёрий равишда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ўзининг биринчи чорак давомидаги фаолияти якуни бўйича бюджетга 59,2 минг АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг сайти маълум қилмоқда.

Компания 20 апрель куни рўйхатдан ўтди, бундан бир неча кун олдин эса Ўзбекистонда App Store иловаларига нархлар қўшилган қиймат солиқлари важидан ўзгаргани тўғрисида эълон берди.

Олдинроқ тўхтовсиз намойиш этиш асосида фильмлар ва сериалларни етказиб берувчиси бўлган Netflix International B.V компанияси Ўзбекистон бюджетига 4,3 минг евро миқдорида қўшилган қиймат солиқларини тўлаб қўйди.

Cleverbridge AG (Германия) Ўзбекистонда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган хорижий компания саналади. Бу ширкат дастурли таъминот ва булутли ҳисоблар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб қўшилган қиймат солиқларини тўлаб қўйган хорижий интернет-компанияси Google Commerce Limited бўлиб, у жорий йилнинг биринчи чораги якуни бўйича бюджетга 85 минг евро тўлади.

Жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар учун 15 фоиз миқдоридаги солиқ 2020 йилнинг январида киритилган эди. Давлат солиқ инспекцияси солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олиниш учун махсус сайт очиб қўйган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда электрон хизмат етказиб берувчи компаниялардан 10 таси “ҚҚС-офис интернет-компаниялар” орқали рўйхатдан ўтдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ