2022 йилдан Ўзбекистонда иш ва дам олиш кунлари, кун палласидан келиб чиққан ҳолда электр энергияси учун тўлов тарифлари жорий этилади. 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясида мана шундай чоралар ўрин олган.
Шундай қилиб, одамларда электрга бўлган эҳтиёж кам бўлган пайт — тунлари ва дам олиш кунлари камроқ ҳақ тўлаш ва аксинча эҳтиёж кучайган маҳал — эрталаб ва одамларнинг ишдан қайтган чоғлари – кечки пайт кўпроқ ҳақ тўлаш имкони тўғилади.
Концепция электр станцияларини модернизация ва реконструкция қилиш, энергия салоҳияти юқори бўлган янги теҳнологиялар асосида янги станцияларни қуриш, қайтадан тикланувчи электр манбаларини ривожлантириш, амалдаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, тўлов тизимини мукаммаллаштириш ва улгурчи бозорга ўтиш амалиётини ўз ичига олади.
Ҳужжатда режалаштирилган тадбирлар амалга оширилгач, 2030 йилга келиб 2019 йили ишлаб чиқарилган 63,6 млрд кВт*с электр энергияси хажми 120,8 млрд кВт*соатга (аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш хажми) етказилади. Генерация қуввати 12,9 ГВт дан 29,3 ГВт гача ошади.
Электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг катта хажми — иссиқлик электр станцияларига (ИЭС) тўғри келади — 70,7 млрд кВт*с (58,5%). Атом электр станциясидан 18 млрд кВт*с (14,9%) кутилмоқда, гидроэлектрстанциялар (ГЭС) — 13,1 млрд кВт*с (10,8%), фотоэлектр ёки қуёшли станциялар (ФЭС) — 9,9 млрд кВт*с (8,2%), шамол станциялари — 8,6 млрд кВт*с (7,1%), блок-станциялар — 0,6 млрд кВт*с (0,5%) электр ишлаб чиқаради.
Келгуси 10 йил ичида мамлакатда қуввати 1537 МВт эга 35 та ГЭС қурилиши режалаштирилган. Амалдаги 27 та ГЭС модернизация қилинади. 100-500 МВт қувватга эга аксари шамол станциялари мамлакатнинг Шимоли-Ғарбий ҳудудида (Қорақалпоғистон республикаси ва Навоий вилояти) қурилади ва ҳудди шундай қувватга эга Қуёш электр станциялари Марказий ва Жанубий ҳудудларда (Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) барпо этилади. 50-200 МВт қувватли Қуёш электр станциялари рсепубликанинг бошқа вилоятларида ҳам қурилади. Жумладан, ўй хўжаликларига 150 мингта 2-3 кВт ли фотоэлектр станциялари ва сув иситгичлар ўрнатилади.
Прогнозларга кўра, электр энергиясини ишлаб чиқаришга сарфданаётган газ хажми 16,5 млрд кубметрдан 12,1 млрд.гача, мазут — 204 мингдан 50 минг тоннагача камаяди. Йиллик кўмир яқиш хажми 4,1 млн.дан 8,5 млн тоннагача кўпаяди
2023 йилга келиб мамлакатда электр энергияси бўйича рақобатдош улгурчи бозор вужудга келиши ва унга барча электр ишлаб чиқарувчилар қатнашуви кутилмоқда. Улар магистрал электр тармоқларига бир ҳилда уланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Молия жиҳатидан мустақил ва ҳукумат таркибида бўлмаган электр энергияси бозорининг Регулятори тузилади. У электр энергияси ва табиий газ бозорини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва лицензиялаш ҳуқуқига эга бўлади. Улгурчи бозордаги барча савдо ишлари электр бозорининг оператори – давлат компаниялари иштирокида амалга оширилади. ГЭС, АЭС ва айрим ИЭСлар давлат тасарруфида қолади ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи манбаларнинг аксарияти хусусий секторга тегишли бўлади.
2019 йили июнда Ўзбекистон ҳукумати электр энергияга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун ушбу соҳасига $15 миллиарддан ортиқ маблағни йўналтириши маълум қилинганди. Эҳтиёж 2030 йилга бориб 70 фоизга кўпаяди. Энергетика соҳасидаги лойиҳалар давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) асосида амалга оширилади ва бу ишларга халқаро молия институтларининг маблағлари йўналтирилади.