Ўзбекистон олий таълим муассасалари битирувчилари имтиҳонларини онлайн тартибда топширадилар

Шавкат Мирзиёв раҳбарлиги остида 2020 йил 30 апрель куни бўлб ўтган йиғилиш. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш давомида билдирди.

Олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ҳақида гапира туриб, президент масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиладиган бўляпти. Олдинроқ 2020 йилда абитуриентларни бешта предмет – учта асосий ва иккитаси профиль йўналиши бўйича имтиҳон қилиш режалаштирилаётган эди. Бироқ карантин туфайди бундай шаклдаги имтиҳонларга сифатли тайёргарлик кўриб бўлмади.

“Пандемияни сабаб қилиб таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни кечиктиришга мутлақо ҳаққимиз йўқ”, дея президент ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш бўйича топшириқ берди. Унга кўра, олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш зарур. Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини мунтазам равишда ошириб бориш керак.

Шу муносабат билан, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириғи юклатилди. Ўзбекистонликлар ҳаётида карантин туфайли ижтимоий масофа тушунчаси муҳим ўрин эгаллагани боис, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда, меъёрларни қайта кўриб чиқиш зарурияти таъкидланди.

Пандемия сабабли Ўзбекистонда 16 мартдан бошлаб тизимга масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 миллион ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди. Хусусан, мактаб ўқувчилари учун бир неча телеканаллар дарсларни намойиш этишмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ