Тожикистон ҳукумати мамлакатда коронавирус борлигини тасдиқлади

Қоҳир Расулзода . President.kg сайти фотосурати

Тожикистонда одамларнинг COVID-19 вирусига чалинганлик ҳолати илк бор қайд этилди. Бу маълумот коронавирус инфекцияси олдини олиш республика штабининг тезкор мажлисида эълон қилинди. Мажлис республика Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида ўтди, деб хабар беради «Ховар» ахборот агентлиги.

Расмий маълумотга кўра, бугунги кунда Хўжандда ўн киши ва Душанбеда беш кишида коронавирус борлиги аниқланган. Республика шифохоналарида 2000 дан ортиқ одамлар касаллик аломатлари билан назорат остига олинган.

Штаб мажлисида аҳолининг мажбурий тарзда ҳимоя ниқоби тақиб юриши бўйича қарор қабул қилинган. Тожикистон олий таълим муассасаларининг 1-3 курс талабалари 4 майдан таътилга чиқадилар. Битирувчилар учун Давлат имтиҳони 15 майга белгиланган.

Тожикистон бугунга қадар коронавирус борлигини расман тан олмаган саноқли мамлакатлар қаторида эди. Шунга қарамасдан апрель ойида республикада пневмония билан касалланган одамларнинг сони ортгани кузатилади. Ҳукумат бу воқеликни ноқолай об-ҳаво шароити билан боғлиқ мавсумий ҳолат дея изоҳлаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тожикистон қонунчилик ҳокимияти эндиликда ижроя ҳокимияти билан қоришиб кетган

  • БМТ Эмомали Раҳмонга фахрий ёрлиқ топшираётган бир пайтда, Амударё саёзлашда давом этмоқда...

  • Қандай қилиб от хитойликлар тавимида бебаҳо ҳайвонга айлангани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади