Туркманистонда ЖССТ миссияси ташрифи арафасида карантиндаги деярли 500 киши йўқолиб қолди

Туркменобод четидаги чўлда жойлашган карантин ҳудуди. Turkmen.news сайти фотосурати

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа регионал бюросининг директори Ҳанс Клюге ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ЖССТ миссиясининг COVID-19 атрофидаги вазиятни ўрганиш учун Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ўтган “сермаҳсул музокаралари” ҳақида ҳисобот берди. Маълумки, республика расмийлари Туркманистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган, деб таъкидлаб келмоқда. Шу билан бир вақтда ушбу музокаралар олдидан Туркменободдаги карантин ҳудудидан коронавирус юқтиришда гумонланган одамларнинг ҳаммаси эвакуация қилинган. Бу ҳақда “Азатлык” (Озодлик радиосининг туркман хизмати) Лебап вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Туркманистон @WHO_Europe миссиясини олқишлади ҳамда халқаро транспорт йўлаклари орқали керакли юклар ва экспертларни етказиб берилишини осонлаштиришга қаратилган амалий қарорини қабул қилди”, — дея ёзади Клюге.

ЖССТ делегациясининг Туркманистонга бўлажак ташрифи ҳақида эълон қилинганидан сўнг Туркменободда изоляцияда сақланаётган деярли 500 нафар одам қўққисдан карантин зонасидан йўқолиб қолди. “Азатлык” манбаси тақдим этган маълумотларга кўра, Туркменобод четидаги зонада сақланаётган 486 кишидан фақат беш киши қолди, қолганлари эса 27 апрель куни қўйиб юборилди.

Олдинроқ “Хроника Туркменистана” Туркманистонда коронавирусга чалинган беморларнинг ЖСССТ миссиясининг назарига тушиб қолиб, статистикани бузиб қўймасликлари учун уларни алоҳида касалхоналарга эвакуация қилиш бўйича режа ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу мақсадда, дея ёзади нашр, Гарашсилиқ этрапида (туманида) жойлашган руҳий ҳасталиклар касалхонасидадан фойдаланиш режалаштирилмоқда, бу ердаги бўлимлардан бирини “карантинга” мослаб қайта жиҳозлайдилар.

Расмий оммавий ахборот воситалари шу вақтнинг ўзида Туркманистонни коронавирус устидан ғалаба қозонган мамлакат сифатида гавдалантирилмоқда ва бутун дунёга инфекцияларга қарши қандай қилиб курашиш кераклигининг намунаси сифатида кўрсатмоқда. TDH нашри ЖССТ Европа регионал бюросининг раҳбари билан онлайн-учрашуви ҳақида шундай ёзади: “Ҳанс Клюге Туркманистон лидери ташаббусларининг муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади ҳамда мамлакатимизда “аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида эришган сезиларли муваффақиятларини юқори баҳолади”. “Туркманистон медицина ходимларининг бу соҳадаги тажрибаларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа регионидаги давлатлари орасида тарқатиш тавсия қилинди”, — дейилади TDH нашрининг БМТнинг агентликлар ихтисослашган муассасалари вакиллари билан учрашуви ҳақидаги хабарида.

Amnesty International ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистонни ўзининг самарасини ҳеч қанақасига исботламаган халқ тиббиёти воситаларини, мисол учун, хоналарни исириқ билан тутатишни тарғибот қилгани учун танқид остига олдилар.

Аввалида республикада коронавирус инфекцияси аниқланмаган дея таъкидлаб келган Тожикистондаги ЖССТ вакили миссиянинг бу мамлакатга таршрифидан олдин шифокорлар коронавирус юқтириб олган беморларни қидириш билан шуғулланмай, ўз ҳамкасбларига ушбу вирусга қарши қандай кураш олиб бориш кераклиги ҳақида маслаҳат беришлари борасида ишонч билдирди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ