Пентагон ҳарбий учувчилар томонидан суратга олинган НУО видеотасвири эълон қилинди

"Gimbal" видеоролигидан олинган кадр

Пентагон фанга маълум бўлган бирор-бир учувчи аппаратлар ёки об-ҳаво ҳодисаларига ўхшатиб бўлмайдиган номаълум учар объектлар (НУО) тасвирга олинган учта видеоёзувни чоп этди. Съёмкалардан бири 2004 йилнинг ноябрида, қолган иккитаси – 2015 йилнинг январида тасвирга олинган, дейлиди АҚШ ҳарбий маҳкамасининг сайтида.

2007 ва 2017 йилларда ушбу видеоёзувлар Пентагоннинг рухсатисиз эркин матбуотга чиқиб кетган ва эндиликда “Ҳарбий-денгиз флотининг тарихий видеоси” деган ном билан чоп этилмоқда.

2004 йилда USS Nimitz авиаташувчи кемасидан туриб Сан-Диего соҳиллари ёнида суратга олинган видеода бизбизак шаклидаги объектнинг шамолга қарши соатига 120 миль тезликда (193 км/соат) учаётгани ва ундан кейин ўз ўқи атрофида айланишидан ҳайрон қолган учувчиларнинг ўзаро суҳбати эшитилиб турибди. Ушбу видеоёзувни 2017 йил 16 декабрда The New York Times чоп этганди.

Ҳарбийлар бу видеотасвирларнинг ҳозир чоп этилишини суратга олинган ҳодисаларнинг чинакамлиги борасида турли ўринсиз фикрлар билдирилишининг олдини олиш мақсади билан изоҳламоқда. Роликлар пухталик билан ўтказилган таҳлил натижасида америка технологияларнинг маҳфийлигига зарар етмаслиги аниқ бўлганидан кейин чоп этилган.

“Видеоёзувларда кузатилаётган ҳаво ҳодисалари аввалгидек “номаълум” сифатида таърифланмоқда”, — дейилади Пентагон баёнотида. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари олдинроқ очиққа чиқиб кетган ушбу видеоёзувлар ҳақиқатдан ҳам ҳарбий самолётлардан туриб тасвирга олинганини тан олган эди.

НУО атамаси билан ўзга сайёраларнинг учувчи аппаратлари эмас, балки ишончли тарзда идентификация қилиб бўлмайдиган учар объектлар ёки феноменлар номланиб келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ