Карантин даврида бешта тадбиркордан фақат биттасигина иш юритолган

Ўзбекистонда карантин пости . Autostrada.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда карантин жорий этилганидан сўнг рўйхатдан ўтган 247 мингта тадбиркордан 199 мингтаси ишини тўхтатган. Бу ҳақда республика Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.

Қўмита чекловлар амал қилган даврда барча табдиркорлар учун жисмоний шахсларнинг жаромадига солинадиган солиқ ва якка тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ тўлови тўхтатилишини эслатади. Бунинг учун солиқ ташкилотига иш тўхтатилгани тўғрисида билдиришнома тақдим этилиши керак. Бу ишни my.soliq.uz портали орқали амалга ошириш мумкин.

Апрель ойида бундай имкониятдан 2400 нафар солиқ тўловчи фойдаланиб қолди. Давлат солиқ қўмитасига бу борада энг кўп билдиришнома Самарқанд вилоятидан (1283) тушганини маълум қилади. Тошкент шаҳрида 542, Тошкент вилоятида 125, Сирдарёда 89, Қашқадарёда 80 нафар ишбилармон шу мазмунда билдиришнома топширган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш, шунингдек, иқтисод ва бизнеснинг муҳим соҳаларида ишни давом этттириш муҳим эканини таъкидлади. Шундан сўнг республика махсус комиссияси стратегик саноат корхоналарида, йирик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттиришга изн берди. Давлат раҳбари махсус комиссиядан коронавирус қайд этилмаган ва эпидемиологик вазият яхшиланиб бораётган туман ва вилоятларда аста-секинлик билан карантинни юмшатиш вазифасини топширди. Шунга қарамасдан Ўзбекистонда карантин 10 майгача узайтирилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, республикада коронавирусга чалинган инсонлар сони 1 657 тани ташкил этган. Бешта бемор ўлган ва 261 нафар одам мазкур вирусдан соғайиб кетган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ