Uzbekistan Airways йўловчи ташийдиган “Боинг” самолётларини юк ташишга мослаштирди

Йўловчи ташийдиган Boeing самолётининг қайта жиҳозланган салони . Facebook.com/uzairways.official сайти фотосурати

“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Миллий авиакомпанияси (Uzbekistan Airways) эпидемия даврида ҳам парвозларни давом эттириш учун баъзи тўхтаб турган йўловчи ташийдиган самолётларнинг эконом-классдаги салонидан ўриндиқларни олиб ташлади ҳамда юк ташишга мослаб қайта жиҳозлади. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинган.

Юк ташийдиган самолётларга талаб кучайиб кетгани ва шу билан бирга, йўловчи ташийдиган рейсларнинг ҳаммаси тўхтатиб қўйилгани боис “Ўзбекистон авиалиниялари” раҳбарияти Boeing-767−300-ER самолётларини Boeing-767−300-PTC (passenger-to-cargo) русумига конвертация қилишга қарор қилди.

Ўриндиқларнинг демонтажи юқори палубада қўшимча 20 тонна юк учун жой бўшатиб берди ва натижада тижорат юкининг ҳажми 180 метр кубгача кўпайди.

Бироқ ўриндиқларни олиб ташлаш билан иш битмайди, компания мавжуд йўриқномалар ва технологияларга ўзгартиришлар киритиб, уларни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Авиация администрациясида тасдиқлатиб олиши зарур. “Қайта жиҳозлаш ишлари барча зарур талабларга риоя қилган ҳолда ва Boeing компаниясининг техник ҳужжатларига мувофиқ 'Uzbekistan Airways Technics' МЧЖ томонидан амалга оширилганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз”, — дея таъкидлайди авиатушувчи.

Юк ташишга мослаб қайта жиҳозланган самолётларнинг биринчи тижорат эксплуатацияси 21 апрелга режалаштирилган. Иккинчи самолётнинг техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва тижорат эксплуатациясига топшириш бўйича ишларини якунига етказиш 26 апрелга режалаштирилган, тижорат эксплуатациясини 27 апрелдан бошлаб юбориш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистоннинг давлат авиация компанияси бўлган Uzbekistan Airways чегаралар ёпилгунига қадар ўзбекистонелик мигрантларни Россиядан Тошкентга олиб келиш ҳамда россиялик фуқароларни Тошкентдан Москвага ташиш билан шуғулланиб келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ