Грузиянинг TBC Bankи Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензия олди

TBC банки эмблемаси . Tbcbank.ge сайти иллюстрацияси

Ўзбекистон Марказий банки Грузиянинг TBC Bank акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди. Бу ҳақда банкнинг матбуот хизмати хабар беради.

TBC Bank Group PLC компанияси Марказий банкдан Тошкентда молия муассасаси очиш бўйича дастлабки розиликни 2020 йил январида олган эди. Бир ойдан сўнг компания филиални очиш ва унга зарур ходимларни жамлаш ишларини бошлаганини маълум қилди. Тахминларга кўра банкни Bayport Savings and Loans Plc. директори, Грузиянинг Liberty Bank банки бош директорининг собиқ ўринбосари Сандро Ртвеладзе бошқариши кутилмоқда .

Банкнинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари ЕТРБ, МФК ва Ўзбек-Омон инвестиция компанияси бўлади. Барча акциадорларнинг дастлабки сармояси $40 миллионни ташкил этади. Банк ёздан мижозларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Йил сўнггига қадар Ўзбекистонда TBC Bankнинг йигирмата филиали очилиши керак. Улар микро мижозлар, кичик ва ўрта тадбиркорларга хизмат қўрсатишга мутахассислашади. Банк истеъмол кредитлари, автокредитлар, ипотека ва бошқа кредитлар хизматини амалга оширади.

Банк Ўзбекистондаги фаолиятини Payme тўлов хизмати орқали ҳам ривожлантиришни мақсад қилади, зеро у 2019 йил апрелида ушбу тўлов тизими акцияларини қўлга киритганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун хитойликлар билан муносабат қилиш қийин, гарчи дастлаб осондек туюлган бўлсада? Мавзу шу ҳақда

  • Тошкентда Gastro Fest 2025 бўлиб ўтди

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди

  • Тошкентдаги Human House арт-майдонининг яратувчилари ўз уйларини бузилишдан сақлаб қола оладиларми