Келаётган 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, барча давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда абитуриентлар чет тилидан кўп баллик тизим бўйича топшириладиган имтиҳонлар ўрнига тест топширадиган бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЎзА ахборот агентлиги чоп этган қарорида сўз юритилган.
Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилиши билан бирга, мамлакатда синхрон таржимонлар кераклиги боис, 2020/2021 ўқув йилдан бошлаб қабул қилиш квоталари кўтарилади. Университет Шарқ мамлакатлари тарихи ва маданияти бўйича, шу жумладан, туризм ва гид-кузатуви соҳалари учун мутахассисларни тайёрлайди ҳамда кўҳна ёдгорликлар ва қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш бўйича иш олиб боради.
Университет қошида ўқитувчиларнинг шарқ тилларига ўқитиш билан ихтисосини ўзгартириш курслари очилади. Қайта тайёрлаш курслари доимий фаолият юритади, уларни тамомлаган педагогика ходимларига белгиланган намунадаги сертификатлар тақдим этилади.
Университетга қабул қилишда, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилиши йўлга қўйилади. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу тажрибани бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда жорий этилади. Турк тили Ўзбекистон олий таълим муассасаларига киришда топширилиши мумкин бўлган тиллар рўйхатига киритилди.
Тошкент давлат шарқшунослик университетига таълим стандартларини, квалификация талаблари, ўқув режаларини ва дастурлари ҳамда билимга баҳо бериш тизимини ишлаб чиқариш ҳуқуқи тақдим этилади.
Университет, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётганини ҳисобга олиб, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг иш фаолиятини дарсларга сифатли тайёргарлик кўришга ва илмий салоҳиятини кучайтиришга қаратилиши, илмий лойиҳаларни бажариш жараёнига иқтидорли талабалар, магистрантлар ва докторантларни жалб қилиш кенгайтирилиши ва иқтидорли талабалар, магистрантлар ва докторантларнинг илмий, инновацион ва стартап лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш чораларини кўрилиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Университет билан биргаликда Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмуд Замахшарий ва бошқа буюк аждодлар томонидан яратилган Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, тили, маданияти ва тарихига оид ёзма манбаларни, шунингдек, Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари тарихи, антропологияси, тили ва адабиёти, ижтимоий-сиёсий жараёнлари, ички ва ташқи сиёсатини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш вазифаси юкланди.
Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларига янги имтиёзлар киритилди, улар қаторида абитуриентларга бир вақтнинг ўзида учта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш ҳуқуқи тақдим этилди.