Солиқчилар касаба уюшмаси давлат ташкилотларидаги ойликни камайтиришни ёқлаб чиқди

Uz24.uz сайти фотосурати

Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси даврида давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш тавсиясини қўллаб-қувватлади. ДСҚ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Евгений Махмудовнинг коронавирус сабабли давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш тўғрисидаги баёноти солиқ қўмитасининг сайтига қўйилган.

“Биз катта ва аҳил мамлакатда яшаяпмиз. Биз 34 миллиондан ошиб кетдик. Икки йил аввал Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошлари 1,7 баравар оширилган эди. Бугун Ватан учун ана шундай мушкул дамларда давлат солиқ хизмати ходимлари меҳнат самарадорлиги билан ёрдам беришга тайёр. Мамлакатда бундай оғир дамларга дош беришда биз, давлат идоралари хизматчиларидан кўра кўпроқ ёрдамга муҳтож ҳамюртларимиз бор”, — деди Еагений Махмудов.

Касаба уюшмаси раҳбарининг таъкидлашича, солиқ органлари ходимларининг аксарияти тўрт миллион сўмдан ($394) зиёд бўлган иш ҳақи миқдорини камайтириш тўғрисидаги тавсияларга тушуниш ва ҳамжиҳатлик билан муносабат билдиришган. Касаба уюшмадагилар давлат органлари ходимларининг иш ҳақини камайтириш – бюджет харажатларини оптималлаштиришдаги адолатли ва муҳим қадам, деб ҳисобламоқдалар.

“Биз четда қолишни истамаймиз. Зеро, айнан қийин вазиятларда инсон ички олами ва жамиятнинг етуклиги, бирдамлиги намоён бўлади”, — деди Махмудов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев банкларга жаҳон иқтисодиётида пандемия келтириб чиқараётган инқирозли ҳолатларни эътиборга олган ҳолда лойиҳалар портфелини қайта кўриб чиқишни ҳамда узоқ муддатли лойиҳаларни кейинга қолдириб, уларни шу йилнинг ўзида натижа берадиган янгилари билан алмаштириш вазифасини топширди. Давлат бюджети коронавирусга қарши кураш бўйича чоралари қўллашга ҳамда эпидемия билан боғлиқ ижтимоий харажатларга ва шу жумладан, дори воситаларини сотиб олиш, инфекция юқтириб олган беморлар билан ишлаётган тиббиёт ходимларининг иш ҳақига устама тўлашга йўналтирилди.

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Kun.Uz нашрига интервьюда Халқаро валюта жамғармаси экспертига таянган ҳолда бюджет пулларини тежаш мақсадида давлат секторининг барча ходимларига иш ҳақини қисқартиришни таклиф қилди. У уч-тўрт ой муддат давомида вақтинчалик тўрт миллиондан зиёд бўлган иш маошларини пасайтириш инқироздан чиқишга ёрдам беради, дея аниқлик киритди.

Бир қатор мамлакатлар, шу жумладан, Янги Зеландия, Парагвай, Ҳиндистон, Мексика, Эквадор ва Ҳонгконг ҳукуматлари пандемия даврида аҳолини қўллаб-қуватлаш учун мутасадди амалдорларнинг иш ҳақини пасайтиришга қарор қилдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди