Cotton Campaing Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилишга хали эрта деган хулосага келди

Навоий шаҳар ёнидаги пахта далалари. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Cotton Campaign Халқаро ҳуқуқ ҳимояси коалицияси ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилишга хали эрта, деб атади. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мурожаатига жавобан ассоциациядагилар республикада мажбурий меҳнат ҳозирча бутунлай тугатилмагани, ассоциациялар эркинлиги чекланиши эса фаолларга Ўзбекистонда пахта етиштирувчиларининг ҳуқуқлари риоя қилиниши устидан холисона мониторинг ўтказишига халақит бераётгани айтилади. Буёнот ташкилотнинг сайтида чоп этилган.

Баёнотда айтилишича, мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича анча натижаларга эришилганига қарамай, тақиқни олиб ташлашга хали эрта. Бойкотни фақат мамлакатда “мажбурий меҳнат бутунлай тугатилиши билан бирга меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини мониторинги билан шуғулланаётган Нодавлат-нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш каби фуқаролик жамиятининг ислоҳотлари ўтказилган” ҳолатда бекор қилиш мумкин бўлади.

Коалиция Халқаро меҳнат ташкилотининг 2019 йилда Ўзбекистонда пахта ҳосили йиғиштирилаётган пайтда 100 мингдан зиёд одамлар бу ишга мажбурий равишда жалб этилгани тўғрисидаги хулосаларга таянмоқда. “Брендларнинг мажбурий меҳнатга нисбатан ноль даражадаги чидамлилик сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, <...> ходимларнинг ҳимояси бўйича қўшимча кафолатлар зарур”, — дейилади Cotton Campaign ташкилотининг жавоб хатида.

Бутун дунё бўйича тикувчилик саноатига ҳалокатли таъсир кўрсатган, шу жумладан, ишлаб чиқариш буюртмаларининг пасайишига, мавжуд шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмай қолиши ва ходимларни ишдан бўшатилишига олиб келган коронавирус пандемияси Ўзбекистонда етказиб берувчиларни қидирув учун яна битта тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Америка кийимлари ва пойафзаллари ассоциациясининг (American Apparel and Footwear Association) катта вице-президенти Нейт Ҳерман республикада мажбурий меҳнатни тугатиш ишида “тарихий прогресс”ни кўриб турганини ҳамда бозорнинг очилишини сабрсизлик билан кутаётганини, бироқ бунинг учун ишчилар ҳимоясининг “қўшимча кафолатлари зарурлигини” қайд этиб зтди.

Бойкот бўйича кампания 2006 йилда бошланган, 2000-чи йиллар ўртасида Cotton Campaign ташкилоти Uzbek Cotton Pledge акциясини эълон қилган ва унда 300 га яқин брендлар, шу жумладан, Amazon, Calvin Klein, Adidas ва бошқа йирик компаниялар иштирок этади. 2000-чи йиллар охиридан бошлаб мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик сабаб ўзбек пахтаси бир неча бор расман товарлар қора рўйхатига киритилгани боис мамлакат пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини асосан Осиё мамлакатлари бозорларида сотади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мажбурий меҳнатга қарши уруш очиб, олий таълим муассасалари талабалари ва давлат хизматчиларини пахта теримига сафарбар қилишни тақиқлаб қўйди. Ўзбекистон ҳукумати тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2020 йилда 3 миллиард АҚШ долларигача етказишни режалаштирмоқда (2019 йилда бу кўрсаткич 2 миллиард АҚШ долларига тенг ди), бироқ бойкот бекор қилинадиган бўлса, экспорт ҳажми икки баробарига кўпайиги мумкин бўларди. Ўзбекистон ҳукуматининг хулосасига кўра, 300 дан зиёд либос ишлаб чиқарувчилари ва ритейлерлар қўллаб келаётган бойкот бекор қилиниши ортида мамлакат 2020 йилнинг ўзида миллиард доллар даромад қилган бўларди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ