Ўзбекистон Марказий банки ҳафтада иккинчи бор доллар ва евро курсини кўтарди

2020 йил 16 апрелдан валюталар курси. @centralbankuzbekistan телеграм-каналидан инфографика

Ўзбекистонда долларнинг миллий валютага нисбатан расмий курси 427 сўмга ошди ва бир доллар 11 121 сўмни ташкил этди. Евро эса 512 сўмга кўтарилиб, унинг нархи 11 111 сўмдан иборат. Янгиланган валюталар курси 16 апрелдан жорий этилишини Марказий банк Telegram-каналидан билиш мумкин.

Маълумки, МБ валюталар курсини ҳафтада бир марта душанбага қадар янгилайди. Лекин бу ҳафта банк бу ишни иккинчи бор амалга оширди. Бу гал ҳам сўмнинг дунёдаги асосий валюталарга нисбатан кескин қадрсизланганини кузатиш мумкин. Ўзбекистонда охирги марта валюталар курси режадан ташқари 2019 йил августда янгиланган эди. Ўшанда ҳам сўмнинг қиймати анча тушиб кетганди.

МБ ҳафта бошида доллар курсини 103 сўмга кўтарди ва 1 доллар 9693 сўмни ташкил этди. Евро эса 235 сўмга қимматлаб 10 600 сўмни ташкил этганди. Банк таҳлилчилари бу ҳолатни импорт ва экспорт ҳажмининг қисқаргани, трансчегаравий пул тушумлари пасайгани ҳамда аҳоли томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсгани билан изоҳлагандилар. Иккинчидан, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлмиш Россия ва Қозоғистон миллий валюталарининг девальвацияси ҳам сўм курсининг долларга нисбатан ўзгаришига сабаб бўлган. Марказий банк миллий валютанинг девальвацияси кескин бўлмаслигини таъкидлайди. Бундан олдин республикадаги тижорат банклар бир АҚШ долларини 10 000 сўмдан алиштирган эдилар. Айрим кредит ташкилотлари америка валютасини 10 150 сўмдан сотиб, $1 ни 10 120 сўмдан сотиб олгандилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун хитойликлар билан муносабат қилиш қийин, гарчи дастлаб осондек туюлган бўлсада? Мавзу шу ҳақда

  • Наманганлик фермерлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва даромади йўлида маҳаллий ҳокимият органлари билан курашмоқда. Ҳозирча ютуқдан дарак йўқ

  • Осиё тараққиёт банки прогнози: Марказий Осиёнинг барча мамлакатларини 2020 ва 2021 йилларда инқироз кутмоқда. Омон қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида

  • Иқтисодчи Нодир Нурматов — Ўзбекистон давлати ўзининг фуқароларига инқироздан чиқишга қандай ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади