Ўзбекистон Марказий банки кейинги беш йил ичида биринчи бор асосий ставкани камайтирди

Ўзбекистон МК биноси . Review.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда асосий ставка бир фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди. Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилишида шундай қарор қабул қилинди, деб хабар беради банкнинг матбуот хизмати.

Spot.uz маълумотига кўра, асосий ставканинг пасайтирилиши охирги марта 2015 йили содир бўлган ва унда йиллик 10 дан 9 фоизга камайтирилган. 2017 йили бозор шароитида ставка – 14% тўғри келганди. Айнан шундай инфляция Марказий банк мутахассислари томонидан прогноз қилинганди. 2018 йили МК ставкани икки бандга кўтариб, 16 фоизга етказди. Ўшанда бундай қарор истеъмол нархи ўсишига қарши кураш билан изоҳланганди. Асосий ставка — банклараро пул бозорини мувофиқлаштирувчи омилдир. Бундан ташқари, имтиёзли кредит, автокредит ва ипотека айнан унга боғлиқ.

У 2020 йил 1 январдан Марказий банк томонидан қайта кредитлаш ставкаси ўрнига жорий этилганди. У қонунчиликда кўрсатилган ҳолатларда ўз кучини сақлаб қолади ва унинг миқдори асосий ставкага тенг бўлади.

Ўтган йил ноябрь ойида Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов 2020 йилда асосий ставканинг пасайишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат кредит ва депозит бўйича фоизли ставкаларга ижобий таъсир кўрсатади. «Агар инфляция кутилаётган 13−14% ни ташкил этса, биз асосий ставкани 0,5−1 фоизга пасайтирамиз», – деганди МК раҳбари. У келгусида Марказий банкнинг асосий ставкани йилига тўрт марта эмас, саккиз марта қайта кўриб чиқиш ниятида эканига урғу берди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ