Москва аэропортларида қолиб кетган ўзбекистонликлар тўғрисидаги хабарлар инкор этилади

Dunyo.info сайти фотосурати

Ўзбекистон элчихонаси юртдошларнинг Москванинг Домодедево ва Жуковский аэропортларида қолиб кетгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради. 31 март куни Домодедово аэропортида 300 нафар марказий осиёликнинг бино ташқарига чиқариб юборилгани тўғрисидаги видеотасвирга ўзбек дипломатлари мана шундай муносабат билдирдилар.

Элчихона ходимлари Внуково ва Шереметьево аэропортида қолиб кетган аксари ўзбекистонликлар чартер рейслари билан ватанга қайтарилганини маълум қилади. Яшашга маблағсиз қолган ватандошлар хостелга жойлаштирилган ва уларга уч маҳал иссиқ овқат уюштирилган.

Бундай одамларнинг сони 160 та бўлиб, улар ўзбек ҳукумати чартер рейсни амалга оширмагунча хостелда яшаб турадилар. ТИВ элчихонанинг ватандошлар билан доимо алоқада эканини таъкидлайди.

Рейслар қачон ташкил этилиши ҳозирча номаълум. Ўзбекистоннинг барча аэропортлари 30 мартдан 20 апрелга қадар ёпилган. Ҳозирча элчихона Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатини тузмоқда.

Дипломатлар ватандошларни Ўзбекистонга яқин орада чартер рейслар уюштирилгани тўғрисида миш-мишлар тарқатиб, ушбу рейсларга авиачипталар сотишга уринаётган фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақиради. Фирибгарлар рейсга ёзилиб, билет пулини пластик картага ўтказишни таклиф этишади. Элчихона мулозимлари юртдошларни банк тўлови орқали чипта олмасликка, янгиликларни элчихона ва Ташки ишлар вазирлигининг расмий ресурсларидан кузатишга чақиради. Мисол учун Telegram-каналдаги ушбу манзилдан https://t.me/UzKoRusCharts.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ