Ўзбекистонда 2020 йилда алкоголь ва ёқилғи маҳсулотларига акциз солиқларининг икки баробарига кўтарилиши тўғрисидаги режалар бекор қилинди. Бу ҳақда республика молия вазирлигининг Telegram-канали хабар беради.
Қабул қилинган қарорга асосан жорий йил охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво, шунингдек охирги истеъмолчига сотиладиган бензин, дизел ёқилғиси ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга амалдаги акциз солиқ ставкаларининг кўтарилиши “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб акциз солиқ ставкаларининг оширилиши кўзда тутилган эди. Энди бўлса ҳукумат амалдаги ставкаларнинг сақланиб қолинишини ваъда қилмоқда.
Ставкалар сўнгги бор 2019 йилнинг октябрь ойида ўзгарганди, ўшанда нефть маҳсулотлари ва ароққа нархлар ошганди.
“Газета.uz” нашри 25 март куни республика нефтегаз саноатидаги манбага таянган ҳолда АИ-91, АИ-92 ва АИ-95 русумдаги бензин нархларининг арзонлаштирилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берганди. Манбанинг маълум қилишича, расмийлар аҳолига бензин сотиб олишни енгиллаштириш учун унинг нархини 3 фоизга пасайтиришга қарор қилишган.
Ўшанда “Газета.uz” «Ўзбекнефтгаз», аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради”, деб хабар берганди.
Ўзбекистонда 2020 йил январь-февраль ойлари якунига кўра бензин ишлаб чиқариш 25.5 фоизга ўсди. Ҳолбуки, унга талаб пастроқ суратларда ўсмоқда.
Ҳозирги кунда республикада Аи-80 русумдаги бензин 4500 сўм ($0,47), Аи-91 — 5800 ($0,61), Аи-92 — 6200 ($0,65), Аи-95 — 6585 сўмдан ($69). Сотилмоқда. Шу билан бирга, коронавирус инфекциясининг тарқалиши бензинга бўлган талаб даражасида акс этиб, келгусидаги бензин таннархларига таъсир кўрсатиши мумкин. Республикада коронавирус пандемиясининг бизнесга таъсирини қандайдир йўл билан юмшатиш мақсадида расмийлар бир қатор солиқ имтиёзларини киритдилар, ўз фаолиятини тўхтатган корхоналар учун ижара ҳақи тўловидан озод қилдилар, зарар кўрган