Тошкентда буюртмаларнинг кескин кўпайгани сабаб озиқ-овқат, товарлар етказиб бериш хизматлари тезкорлик билан курьерлар, омбор ходимларини ишга жалб қилмоқда. Бир неча йирик компаниялар ходимлар танқислигини бошдан кечирмоқда, деб хабар беради Spot.uz.
Жумладан, Le Bazar компанияси йиғувчи ва лицензияси бор таксичиларни ишга жалб қилмоқда. Компания ишга ёлланган одамга 2 млн сўм ($210) ойлик ваъда қилади. Йиғувчиларга бўлган талабда мижознинг korzinka.uz супермаркетига яқин жойда яшаши маъқулланиши айтилган.
Кўпгина компаниялар курьерларга эҳтиёж сезмоқда.
29 мартдан озиқ-овқат ва товарлар етказиб берувчи хизматлар тез фурсатда автомобили бор курьерларга лицензия расмийлаштира бошладилар.
Le Bazar, Arba.uz, Bringo ва MyTaxi компаниялари раҳбарияти сервислар штатсиз режимда ишлашини таъкидлайди. Лекин ижтимоий тармоқларда тошкентлар буюртмани икки олдин бериш кераклигидан шикоят қиладилар. Бундан олдинроқ вақтга барча хизматлар банд қилинган. Шу билан бирга, товарлар етказиб берувчи компаниялар сайтларининг баъзида ишламай қолаётгани ҳолатлари кузатилмоқда.
30 мартдан бошлаб Тошкент ва барча вилоят марказларида одамларнинг шахсий автомобилларда ҳаракатланиши тақиқланади. Давлат хизматлари марказидан махсус стикер олган инсонларгина шахсий машиналарида юриши мумкин. Талаб айрим категория, жумладан курьер ишларига жалб этилган хизмат машинаси ва таксиларга таъсир қилмайди.
Шахсий машиналарда юриш тақиқланганидан сўнг магазин ва бозорларда одамлар тирбандлиги юзага кела бошлади. korzinka.uz супермаркети раҳбарияти магазинларга киришда чеклов ўрнатишга мажбур бўлди.
Республика Ички ишлар вазирлиги «магазин, борзорларда гўшт ва қишлоқ маҳсулотлари кетидан тўпланиб кетган одамлар ичида коронавирус тарқалиши хавфи кучли бўлиши»дан фуқароларни огоҳлантириб, уларни бу вазиятда оғирвазмин бўлишга, ақл билан иш юритишга чорлайди.
Ўзбекистон ҳукумати 15 март куни мамлакатда биринчи бор COVID-19 вирусига чалинган одам аниқланганидан сўнг кескин чоралар кўра бошлади. Республикада олий ўқув юртлари, мактаблар, кинотеатрлар, тунги клублар ёпилди, масжидларда жума кунги жамоат намозлари бекор қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига биноан 30 март ҳолатига кўра, республикада бўйича коронавирус билан 145 нафар одам касалланган, иккита бемор ушбу инфекциядан вафот этган.