Ўзбекистонда майда савдогарлик ҳажми бир йил ичида икки баробарига қисқарди

Майда савдогарлар чегарадан ўтишмоқда. Gazeta.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда майда савдогарлик ҳажми 2019 йилда ўтган йилга нисбатан икки баробаридан зиёд миқдорда – 1,08 миллиард АҚШ долларидан 474,8 миллион АҚШ долларигача қисқарди. Ушбу маълумотлар республика Марказий банкининг ҳисоботида келтирилган.

Майда савдогарлик (одатда хориждан олиб келинган кичик ҳажмдаги товарлар партиясини мустақил равишда тижоратчиларга етказиб беришни кўзда тутади) тузилмасида айниқса импорт анчага қисқарди. Унинг ҳажми уч баробардан ҳам зиёд – $842,9 млн дан $249,4 млн гача тушиб кетди. Экспорт 213,2 миллион АҚШ долларидан $157,5 млн гача пасайиб кетди.

Ўзбекистон расмийлари сўнгги йилларда изчиллик билан майда савдогарлик учун чекловлар киритиб келмоқда. Ҳукумат 2018 йилда фуқароларга бир ойда бир марта эмас, ярим йилда бир марта товарларни бож тўловларисиз импорт қилишга рухсат берди. 2020 йилда товарларни бож тўловларсиз олиб кириш меъёридан ошиб кетган тақдирда, ягона бож тўловини амалга оширилиши жорий қилинди.

Умумий ташқи савдо айланмаси 2019 йил якунларига кўра 35,1 миллиард АҚШ долларигача кўпайди. Олдинги йилда бу кўрсаткич 29.6 миллиард АҚШ долларига тенг эди.

Марказий банк ҳисоботида бошқа макроиқтисодий кўрсатгичлар ҳам келтирилган. 2019 йилда тўғридан-тўғри кириб келган ҳақиқий инвестицияларнинг ҳажми 2.2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсатгич 2018 йилда 624,7 миллион АҚШ долларига тенг эди. Республиканинг ўтган йил бўйича ташқи қарзи 40,9 фоизга – яъни, 24.4 миллиард АҚШ долларигача кўтарилган. Қарзнинг асосий қисми – 15.8 миллиард АҚШ доллари давлат секторига тўғри келади. Хусусий секторнинг қарзи 8.6 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ