Ўзбекистонга пул жўнатмалари беш йил ичида илк бор 6 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди

Uznews.uz сайти фотосурати

Жисмоний шахсларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 2019 йилда 6 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди. Ушбу кўрсаткич сўнги бор 2014 йилда бу миқдордан ошиб кетган ва ўшанда мамлакатга 6.5 миллиард АҚШ доллари ўтказилган эди. Ушбу маълумотлар республика Марказий банкининг 27 март куни чоп этилган тўлов балансида тақдим этилган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга ўтказилган пулларнинг каттароқ қисми – 5 миллиард АҚШ доллари МДҲ мамлакатларига тўғри келади. Ушбу рўйхатда биринчи ўринда катта ўзиш билан Россия ўрнашиб олган. Бу мамлакатдан Ўзбекистонга ўтган йилда 4.6 миллиард АҚШ доллари жўнатилган. Иккинчи ўринда Қозоғистон ($357 млн), ундан кейин Қирғизистон ($39 млн) ва Украина (деярли $19 млн) жойлашган. Олис хориж мамлакатларидан республикага 878 миллион АҚШ доллари миқдорида пул жўнатмалари ўтказилган. Учта етакчи мамлакатлар қаторида АҚШ ($232 млн), Туркия ($204,6 млн) ва Жанубий Корея ($170 млн) ўрин олишган.

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга ўтказилган пул жўнатмалари миқдори 1 миллиард АҚШ доллларидан бироз ошиб кетган. Шу билан бирга, МДҲ мамлакатларига ва узоқ хориж мамлакатларига трансфертлар деярли баробар бўлиб чиқди. Агар давлатларни алоҳида санаб ўтадиган бўлсак, республика аҳолиси энг кўп пулни Россияга жўнатган — $347,5 млн. Иккинчи ўринда $200 млн.натижа билан Туркия жойлашган. Етакчи мамлакатлар қаторидан шунингдек, Қозоғистон ($87,3 млн), Хитой ($73 млн), Қирғизистон ($51,7 млн) ва Польша ($47,8 млн) жой олдилар.

Марказий банк ҳисоботида қайд этилишича, чет элларга пул ишлагани чиқиб кетган республика фуқароларининг трансчегаравий жўнатмалари мамлакат аҳолисининг ҳам бирламчи ва ҳам иккиламчи даромадларининг асосий манбаси бўлиб қолган.

Республика бош молиявий идорасининг маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга пул жўнатмаларининг умумий ҳажми 5.1 миллард АҚШ долларини ташкил этган, улардан деярли 4 миллиард АҚШ доллари Россия Федерациясидан келаётган трансфертларга тўғри келган.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистондан Россияга ”Золотая корона” тизими орқали пул жўнатмалари ҳажми 50 фоизга кўпайган ҳамда 30 фоизга пасайган қайтувчи йўналишдаги юборилган пул жўнатмаларининг кўрсаткичларидан ошиб кетган. Таҳлилчилар буни Россия рублининг кескин равишда қулаши билан изоҳлаган эдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистон меҳнат мигрантларига ҳужжатларни расмийлаштириш учун микрокредитлар ажратади. Улар кимга керак?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди