Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбари Бош вазир ўринбосари лавозимига тавсия этилди

Сардор Умурзоқов . Халқаро пресс-клуби фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Бош вазирнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тавсия этилди. Бу ҳақда парламент депутати Расул Кушербоев хабар қилади.

Сардор Умурзоқов 1977 йили туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Рединг (Буюк Британия) университетини тамомлаган, фан доктори (PhD) унвонига эга. Узоқ вақт Ўзбекистон банклари соҳасида ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон, Буюк Британия) ишлаган. Шунингдек, у молиявий ташкилотлар соҳасида ҳам фаолият юритган, «Ўзчармсаноат» уюшмасига раҳбарлик қилган.

Сардор Умурзоқов 2019 йил январь ойида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди