Самарқанддаги байрам стриптизини Миллий гвардия аскарларигина тўхтата олдилар

Pixabay.com сайти иллюстрацияси

Самарқанд шаҳридаги «Икром чойхонаси»да бир гуруҳ қизлар атрофдагиларни ҳайратда қолдириб, стриптиз ўтказмоқчи бўлдилар. Жамоат тартибини бузмоқчи бўлган қизиққон қизлар шаштини Миллий гвардия аскарларигина тўхтата олдилар, деб хабар беради Stv.uz.

Воқеа 8 март куни тахминан соат 23:00да рўй берган. Қизлар устидаги кийимларни бирин-кетин ечган ҳолда ўйинга туша бошлайдилар. Ресторан раҳбариятининг қизлардан ҳисобни тўлаб, кетишларини талаб қилгани ҳам фойда бермайди. Шунда маъмурият ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини чақиради. Лекин қизлар бу ерга етиб келган орган ходимларини уят сўзлар билан ҳақоратлаб, қаршилик кўрсатадилар. Фақат Миллий гвардия ходимларигина жанжалкаш қизларни ички ишлар бўлимига олиб боришга муваффақ бўладилар.

Март ойи бошида Самарқанд шаҳрида одамларни ёқа ушлатган бошқа бир воқеа ҳам юз берди. Шаҳар чорраҳаларидан бирида икки эркак бир светофордан кейинги светофоргача яланғоч ҳолда боришга азм қилади. Бунга гувоҳ бўлган одамлар ажабтовур воқеани видеотасвирга олганлар. Яланғоч эркаклар машинага ўтирганларидан сўнг бошқа ҳайдовчилар машинани қисиб қўядилар. Кейинчалик бу турдаги «экстрим»ни яхши кўрадиган икки эркакнинг 15 суткага ҳибсга олингани хабари пайдо бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ