«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.
Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган.
Наманган шаҳридаги “Ифода агро кимё ҳимоя” корхонаси директори, вилоят фермерлар кенгаши раиси, “Мехмаш” МЧЖ кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаган. 2018 йил май ойидан бери “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди.
Исаевдан олдин Наманган шаҳар ҳокимиятини Шавкатжон Абдураззоқов бошқариб келганди.
Куни-кеча Ўзбекистон Сенати Шавкатжон Абдураззоқовни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлади.