Бухорога янги ҳоким тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимияти матбуот хизматининг фотосурати

4 март куни Бухоро шаҳрига Ўткир Жумаев ҳоким этиб тайинланди, деб хабар беради вилоят ҳокимиятининг матбуот хизмати. Жумаев бунга қадар Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Аввалги шаҳар ҳокими Карим Камолов вилоят ҳокими Ўктам Барноевнинг бошқа лавозимга — Бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганидан кейин вилоят раҳбари лавозимини эгаллаганди. Шу куни Бухоро вилоятининг Когон, Қоракўл ва Олот туманлари ҳокимлари ҳам ўзгарди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?