Ўзбекистон дунёнинг сайёҳлик бозори тез ривожланаётган бешта мамлакати рўйхатидан ўрин олди

Ўзбекистондаги туристлар. Informburo.kz сайти фотосурати

2019 йил ҳисобларига кўра, Ўзбекистон сайёҳлар оқими кўпайиб бораётган дунёнинг 20 та мамлакатлари рўйхатидан ўрин олган. Бу ҳақда The Independent БМТ Халқаро сайёҳлик ташкилотига (UNWTO) таянган ҳолда хабар беради.

2019 йили республикага аввалги йилга нисбатан 27,3% кўпроқ туристлар ташриф буюрган ва бу кўрсатгич билан Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллаган. У учинчи ўринни эгаллаб турган Эрондан атиги ноль бутун ўндан олти фоизга ортда қолган.

Иккинчи ўринни— Пуэрто-Рико (31,2%), биринчи ўринни эса — Мьянма (40,2%) мамлакати эгаллаган. Ушбу бешликни Черногория (21,4%) якунлайди. Марказий Осиёнинг яна бир мамлакати — Қозоғистон 10 фоиз ўсиш билан 20 — ўринни эгаллаган.

Жами бўлиб 2019 йили дунё бўйича хориж сафарлари 1,5 миллиардни ташкил этган. Бу ундан олдинги йилга нисбатан 4 фоиз кўп миқдорни кўрсатади. Бироқ, 2018 йилга қарганда ўтган йили халқаро сайёҳлик оқимининг шиддати пасайган. Бунга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши, геосиёсий ва савдо жанжаллари, Европада бир нечта лоукостер ва компанияларнинг ёпишилиши сабаб бўлган. Уларнинг ичида Thomas Cook компанияси — дунёдаги энг йирик сайёҳлик операторларидан бири эди.

Франция аввалгидек энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган мамлакат бўлиб қолмоқда. Бу ерга йилига 90 миллион турист келади. Кейинги ўринни Испания эгаллаган бўлиб, 2019 йили ушбу мамлакатга 83,8 млн сайёҳ ташриф буюрган.

Шу йилнинг январь ойи бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўтган йили Ўзбекистонга 6,7 миллион чет эл фуқаролари ташриф буюрганини маълум қилганди. Бу 2018 йилга нисбатан 26 фоизга кўпдир. Чэт элликларнинг аксарияти (81,8%) қариндошларини зиёрат қилгани келганлар, фақат 15 фоизигина ташрифдан мақсадини – туризм деб кўрсатган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ