Тожикистон 2020 йилда Ўзбекистондан кўпроқ газ сотиб олишни режалаштирган

"Тожиктрансгаз"матбуот хизмати фотосурати

2020 йили Тожикистон Ўзбекистондан сотиб олаётган газ хажмини 140 млн.дан 200 млн кубметргача кўпайтиришни режалаштирган. Бу ҳақда «Тожиктрансгаз» ОАЖ Бош директори ўринбосари Шавкат Шоимзода (Шоимов) маълум қилган, деб хабар беради «Ховар».

Ўтган йили Тожикистон қўшнисидан 140 млн кубметр газни $17,7 млн эвазига сотиб олган. Бу ундан аввалги йилга қараганда 2,6 баробар кўп миқдорни билдиради. Газнинг асосий истеъмолчиси Душанбе шаҳридаги Иссиқлик электр марказидир. Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг маълумотларига кўра, станция қувватининг 90 МВт.га етказилиши сабаб, унинг газга бўлган эҳтиёжи йилига 108 млн кубметрни ташкил этади.

2019 йил бошида Тожикистон ҳукумати Ўзбекистондан газ сотиб олишни 200 млн кубметрга етказишини таъкидлаганди. Ўшанда «Тожиктрансгаз» ўзбек ҳамкорлари билан газ таъминотини кўпайтириш борасида келишувга эга эканини маълум қилганди.

Ўзбек газини етказиб бериш олти йиллик танаффусдан сўнг, 2018 йили қайта тикланди. Газ Тожикистонга Музрабод – Душанбе магистрали орқали етказила бошланди ва унинг қуввати соатига 125 минг кубметрни ташкил этди. Зангори олов фақат саноат корхоналаригагига етказиб берилди. Душанбедаги айрим туманлар 2019 йилдан бир кубметрига 1,7 сомони($0,2) нархида газ сотиб ола бошлади.

Ўзбекистон йилига тахминан 61 млрд кубметр газ қазиб олади. Унинг асосий харидори Хитой мамлакатидир (8 млрд куб.м). Бундан ташқари, Россия ҳам катта миқдорда (4,5 млрд куб.м) ўзбек газини сотиб олади. Қозоғистоннинг жанубий ўлкалари йилига 2,5 млрд куб метр миқдорида ўзбек газини истеъмол қилади. Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йили Ўзбекистон газ экспортидан $2,2 млрд миқдорида даромад кўрган. Лекин шу билан бирга, 2025 йилга бориб Ўзбекистон газ экспортини мутлоқ тўхтатиб, бутун хом ашёни мамлакат ичида қайта ишлашни режалаштирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун хитойликлар билан муносабат қилиш қийин, гарчи дастлаб осондек туюлган бўлсада? Мавзу шу ҳақда

  • Наманганлик фермерлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва даромади йўлида маҳаллий ҳокимият органлари билан курашмоқда. Ҳозирча ютуқдан дарак йўқ

  • Осиё тараққиёт банки прогнози: Марказий Осиёнинг барча мамлакатларини 2020 ва 2021 йилларда инқироз кутмоқда. Омон қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида

  • Иқтисодчи Нодир Нурматов — Ўзбекистон давлати ўзининг фуқароларига инқироздан чиқишга қандай ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади