«Ўзбекнефтгаз» ўз бренди остида автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини очади

Ёнилғи қуйиш шаҳобчаси. autostrada.uz сайти фотосурати

«Ўзбекнефтгаз» акциадорлик жамияти UNG бренди остида ўзининг ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини очади. Бу ҳақда компаниянинг Telegram-каналида хабар берилган.

Компания тармоғининг бошқарувчиси шу йили август ойида Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида барпо этилган UNG Petro МЧЖ ҳисобланади. Шаҳобчалар тармоғи «Ўзбекнефтгаз» ва истеъмолчилар ўртасидаги воситачиларни бартараф этиш ва маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида тузилмоқда.

«Кўпгина ишларни амалга ошириш лозим, энг асосийси – йўналишлар белгиланган, вазифалар қўйилган. Биринчи навбатда республика аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш, автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида маҳсулотлар ассортименти ва ҳажмини кўпайтириш зарур», — дейди UNG Petro директори Мирзоҳид Мусаев.

Ҳозирда шаҳобчаларни қабул қилиб олиш ишлари кетмоқда. Келаси йили барча ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини реконструкция қилиш, уларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, у ерда минимаркетлар қуриб, электрмобиллар учун барча шароитлар яратиш ишлари амалга оширилади. Нефть маҳсулотлари сифатини текширувчи ҳаракатдаги лаборатория ишга туширилган.

Ҳозирда ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-80 ва АИ-91 бензин турлари ва «Ўзбекнефтгаз» ишлаб чиқарган дизель ёнилғиси, шунингдек, АИ-92 импорт бензини истеъмолчиларга етказиб берилмоқда . 2020 йил январидан АИ-95 турдаги автобензин ва Европа стандартига жавоб берадиган дизель ёнилғисини импорт қилиш режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун хитойликлар билан муносабат қилиш қийин, гарчи дастлаб осондек туюлган бўлсада? Мавзу шу ҳақда

  • Наманганлик фермерлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва даромади йўлида маҳаллий ҳокимият органлари билан курашмоқда. Ҳозирча ютуқдан дарак йўқ

  • Осиё тараққиёт банки прогнози: Марказий Осиёнинг барча мамлакатларини 2020 ва 2021 йилларда инқироз кутмоқда. Омон қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида

  • Иқтисодчи Нодир Нурматов — Ўзбекистон давлати ўзининг фуқароларига инқироздан чиқишга қандай ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади