Ўзбекистон БМТ ходимларининг мамлакатга визасиз киришига рухсат берди

БМТ паспорти. Wikipedia.org

Ўзбекистон БМТ паспортига эга ходимлар учун мамлакатда 30 кунлик визасиз туриш амалиётини жорий этди. 24 декабрь куни президент имзолаган қарорда маша шу ҳақида гап боради, деб хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Янги тартиб 2020 йил 1 январдан амалда бўлиб, у қизил рангли Laissez-Passer биометрик паспортига эга инсонларга таалуқлидир. БМТнинг зангори паспорти бор кимсаларга визани расмийлаштириш икки иш кунига қисқартирилган ва у қабул қилаётган томон таклифномаси асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонга ташриф буюраётган БМТ ходимлари зангори ва қизил паспортдан кам муддатда бўлмаган миллий паспортга эга бўлишлари керак.

БМТ паспорти ташриф учун бериладиган ҳужжат бўлиб, у БМТ, унинг тасарруфида бўлган Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа ташкилот ходимларига берилади.

БМТнинг зангори паспорти хизмат паспортига тенглаштирилган бўлиб, у чекланган дипломатик иммунитетига эга, қизил паспорт эса тўлиқ равишда дипломатлар паспортига тенглаштирилган.

Август ойида Ўзбекистон Кариб ҳавзасидаги 20 давлат учун 30 кунлик визасиз кириш тизимини жорий қилди. Сентябрдан эса Хитой фуқаролари учун мамлакатда визасиз етти кун бўлиш имкони берилди. Шу билан 2020 йил 1 январдан фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюра оладиган давлатларнинг сони саксон олтитага етди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатга олти миллиондан ортиқ чет эл фуқароси ташриф буюрган ва бу кўрсатгич ўтган йилга қараганда 30 фоиз кўп демакдир. Улардан 725 минг нафари ташриф мақсадини «саёҳат» деб кўрсатган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ