СССР парчаланганидан сўнг рус тилига бўлган қизиқиш икки баробарга камайган

Рус тили дарси . Ruslanguage.ru сайти фотоси

Дунёда рус тилини ўрганаётганлар сони қисқариб бормоқда, деб хабар беради РБК (Россия медиахолдинги) РФ Фан ва олий таълим вазирлигининг ижтимоий тадқиқотлар маркази маълумотларига таянган ҳолда. СССР парчаланганидан кейин хориж таълим муассасаларида рус тилини ўрганаётганлар сони икки баробарга қисқарган.

Ҳозирда рус тили дунёда энг кўп тарқалган тиллар ичида тўққизинчи ўринни эгаллайди (биринчи учликка — инглиз, хитой ва ҳинду тиллари киради). 2018 йил маълумотларига кўра, дунёда рус тилини ўрганаётганлар сони 38,2 млн кишини ташкил этган (1990 йиллар бошида ушбу кўрсатгич 74,6 млн иборат эди).

Рус тилига бўлган қизиқиш аввало Шарқий Европа ва Болқонда камайган. Шу билан бирга чет элларда рус тилида сўзлашадиганлар сонининг қисқариб бориши (119,5 млн дан 82,5 млн.гача) мазкур тилга бўлган қизиқишнинг камайиши билан изоҳланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ