Нурсултон Назарбоевнинг собиқ қудаси, тадбиркор Қайрат Боранбаев машаққатли меҳнат эвазига қўлга киритган ҳамма нарсасини давлат ҳисобига ўтказади. Қайтарилган активлар орасида нефть кони, газ тақсимлаш компанияси, фитнес марказлари тармоғи, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва бошқалар бор. Ўтган ойда ўғирликда айбланган собиқ олигарх ўз мулкидан ихтиёрий равишда хайрлашмоқда. Боранбаевнинг тергов билан ҳамкорлик қилиш истаги аллақачон унга ўз маблағларини ўзлаштирганлик учун жазо муддатини 8 йилдан 6 йилга қисқартиришга ёрдам берганди. Эҳтимол, бу якуний бўлмаса керак, зеро Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизмати деярли ҳар куни тадбиркор томонидан давлат их ихтиёрига ўтказилаётган янги активлар ҳақида хабар бермоқда. Тавбасига таянган олигархнинг давлатга нималарни бергани ва яна нималарни таклиф қилаётгани «Фарғона» материалида.
Қайрат Боранбаев Қозоғистон собиқ президенти атрофидаги шахслардан бири эди. Унинг қизи Алима Нурсултон Назарбоевнинг 2020 йил август ойида вафот этган набираси Ойсултонга турмушга чиққанди. Икки йил олдин Боранбаев Қозоғистоннинг Forbes журналининг икки рейтингига республиканинг энг бой ва энг нуфузли бизнесменларидан бири сифатида киритилганди. Журнал унинг бойлигини 590 миллион долларга баҳолаганди.
Ўтган йил март ойида ҳибсга олинмагунча, Боранбаев ҳеч кимга ҳеч нарсасини қайтаришни режалаштирмаган эди. Бир ой ўтиб, Олмаота ҳокимлиги (мэрия) 2016 йили хусусий мулкка ўтказилган пуллик автотураргоҳлар устидан назоратни тиклагани маълум бўлди. Ушбу автотураргоҳларни эксплуатация қилувчи компаниялардан бири AlanParking МЧЖни Боранбаев ва унинг қариндоши назорат қилган. Қисқа вақт ичида ушбу компаниянинг 100% улуши шаҳар мулкига ўтди ва шунга мос равишда даромад шаҳар бюджетига туша бошлади.
Сентябрь ойи ўрталарида, олигархга нисбатан ҳукм чиқарилишидан бироз олдин, Молиявий мониторинг агентлиги (ММА) Қайрат Бўранбаев ихтиёрий равишда 90 миллиард тенгедан (195,4 миллион доллар) ортиқ маблағни давлатга қайтаргани ҳақида хабар берди. Улар орасида нефть кони, газ тақсимлаш корхонаси, хизмат кўрсатиш корхонаси, меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуалари, фитнес марказлари тармоғи, офис бинолари бор эди. Объектларнинг номлари ва нархи ММА томонидан эндигина эълон қилинган. Қуйидагилар давлат мулкига ўтказилди:
👉 «Каражанбас Северный» кони, ишлаб чиқариш параметрлари 2,6 миллион тонна нефть ва 13,2 миллион куб метр газ захирасига эга 143 қудуқ, тахминий қиймати 35,4 миллиард тенге (74 миллион доллар). Бу энг қиммат активдир;
👉 Товар газини ташиш ва сотиш билан шуғулланувчи «Азия Газ Чунджа» газ тақсимлаш компанияси. Унинг бозор қиймати тахминан 14 миллиард тенге (29 миллион доллар);
👉 смета қиймати 9 миллиард тенгедан (18,8 миллион доллар) ортиқ бўлган «Сервисный Центр КазТурбоРемонт» МЧЖ нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш заводи. Корхонада ишчилар сони 740 киши;
👉 Қозоғистон пойтахти марказида қиймати 1,4 миллиард тенгедан (тахминан 3 миллион доллар) ортиқ бўлган Comfort Hotel Astana (тўрт юлдузли) меҳмонхона мажмуаси;
👉 Олмаота шаҳридаги Республика майдонидаги «Алмалы» ер ости савдо маркази;
👉 «Unity Hall» МЧЖ (ижарага бериш ва мулкни бошқариш билан шуғулланади). «Алматы Тауэрс» бизнес марказида жойлашган объектнинг майдони 11 минг квадрат метрдан ошади;
👉 Остона, Олмаота ва Костанайда жойлашган Fitnation фитнес клублари тармоғи.
Охирги учта активнинг қиймати 33,75 миллиард тенге (тахминан 70 миллион доллар).
👉 Бўранбаев компанияси Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига яна 66 миллион доллар ўтказган. У ердан тушадиган маблағлар мактаб ва бошқа таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.
👉 Тадбиркор табиий газ импорти вақтида ўғирланган маблағлар бўйича тергов доирасида 14,5 миллиард тенге (30,3 миллион доллар)ни қайтариб берди. Худди шу иш бўйича суд ҳукми билан ундан Олмаотадаги ер участкаси ва 2 миллиард тенгедан (4 миллион доллар) ортиқ банк ҳисоб рақамлари мусодара қилинган.
Қайтарилган маблағлар, Жамғармага қўшган ҳисса ва ўтказилган активларнинг барчаси Бўранбаевга салкам 300 миллион долларга тушди, бу унинг аввалги бойлигининг ярмини ташкил этарди. Бу фақат Молиявий мониторинг агентлиги томонидан хабар қилинган нарса, аммо «эҳсонлар» нинг бошқа эпизодлари ҳам бор эди.
Яқинда Forbes.kz нашрининг ёзишича, Phystech II ОАЖ (Актау) акциядорлари, жумладан Қайрат Боранбаев компаниянинг оддий овоз берувчи акцияларининг 100 фоизини (13,7 миллиондан сал кўпроқ) давлатга «ихтиёрий ва текин» ўтказишга қарор қилишган. Умумий смета қиймати 35,42 миллиард тенге (74 миллион доллар)ни ташкил этади. Қарор 4 октябрь куни қабул қилинган.
Phystech II 2015 йил июнь ойида барпо этилган. У Манғистау вилоятидаги нефть ва газ зоналарида углеводородларни қидириш, қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланади, хусусан, давлат ихтиёрига ўтказилган «Каражанбас Северный» нефть конини ўзлаштирмоқда.
Тадбиркор яна нималарни таклиф қилиши мумкин?
Боранбаев ҳозиргача республикадаги йирик кўп тармоқли компаниялардан бири бўлган ««Алмалы» активларини бошқарувчи компания» холдинги директорлар кенгаши раиси ва бош директори ҳисобланади. Унинг активларига Food Town KZ, «Нур-Май Фармация», Қарағанда фармацевтика мажмуаси, «Кемикал» нефть-кимё компанияси, табиий минерал сув бренди «Алекс Сарыагаш», Esentai Mall савдо маркази киради.
Ulysmedia.kz манбасининг даъво қилишича, Боранбаев процессуал келишув доирасида Қозоғистонга 1,5 миллиард долларлик активларини қайтаради, бу олигархнинг Қозоғистоннинг Forbes журнали томонидан ҳисобланган бойлигидан деярли уч баравар кўп.
Аммо якуний кўрсаткич камроқ бўлиб чиқса ҳам, Бўранбаев ўзининг барча ёки деярли барча мол-мулкларини давлатга беришга мажбур бўлади.
Октябрь ойи бошида журналистлар Молия вазири Эрулан Жамаубоевга энди олигархнинг мулкини ким ва қандай бошқариши тўғрисида савол беришди. Бунга жавобан мулозим воқеалар ривожланишининг иккита вариантини айтди:
«Июль ойида ноқонуний четга олиб чиқилган активларни қайтариш тўғрисида қонун қабул қилинди. Мана шу қонун доирасида яқинда махсус компания ташкил қилдик, компания уни бошқаради, керак бўлса, ё бошқарувга берамиз, ёки сотиб, махсус ҳисоб рақамига маблағларни ўтказамиз. Агар мазкур иш ушбу қонун доирасида бўлмаса, у ҳолда процессуал ечим мавжуд. Давлат мулкига ўтказадилар, биз ҳам ё сотамиз ёки ишончли бошқарувга берамиз», — деди вазир.
Боранбаев капитални қайтариш бўйича мисли кўрилмаган қонунни бошидан кечирган биринчи олигархлардан бўлди. Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди билан бир қаторда, ўтган йили у ҳам ўғирлаш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона фарқ шундаки, Боранбаевнинг ҳозирги жиноий иши ягонадир. Сатибалдига нисбатан, хабар қилинганидек, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни қонунийлаштириш ҳолатлари ҳали ҳам тергов қилинмоқда.
Қозоғистонда президент Қосим-Жомарт Тўқаев айтганидек, мамлакат бойликларининг ярмига эгалик қилувчи ва янги қонунга кўра, капиталининг қонуний келиб чиқишини исботлаши керак бўлган 162 киши бор. Бироқ, давлат раҳбари буни қандай қилиб олдини олиш мумкинлиги ҳақида бир неча бор очиқ гапирган.
«Агар илгари тўпланган барча капитал нафақат мулкдорнинг манфаати учун, балки миллий иқтисодиёт, Қозоғистоннинг гуллаб-яшнаши учун ҳам ишлаётган бўлса, бу пул ларнинг келиб чиқиш манбасига доир саволларни истисно қилувчи учун яхши далил бўлади. Аммо, бундай компромисс дарчаси торайиб бормоқда. Буни ҳам тушуниш керак», — деди президент 12 сентябрь куни тадбиркорлар билан учрашувда.
Боранбаев ва Сатибалди иши давлат раҳбарига қулоқ солишдан бош тортганларга нафақат бойликларини, балки эркинликларини ҳам бой беришлари мумкинлигини кўрсатиб қўйишга қаратилган.
УПД. Материал эълон қилинганидан сўнг, Оқмўла вилояти Зерендин туман суди Боранбоэвнинг амалдаги жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирганлиги ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиргани маълум бўлди. Суд тадбиркор тайинланган жазонинг учдан бир қисмини ўтаганини, етказилган зарарни қоплаганини ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олди. Энди Бўранбоев пробация назоратида бўлади.
UPD. Материал эълон қилинганидан сўнг, Оқмола вилояти Зерендин туман суди Боранбаевнинг амалдаги жазони озодликни чеклаш билан алмаштиришга доир илтимосномасини қаноатлантиргани маълум бўлди. Суд тадбиркор тайинланган жазонинг учдан бир қисмини ўтаганини, етказилган зарарни қоплаганини ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олган. Энди Боранбаев пробация назорати остида бўлади.
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
11 Сентябрь11.09Ўзингиз шундай қарорга келдингизНима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида
-
03 Сентябрь03.09Улкан мусибатлар давриҚозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида