«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, Намангандаги «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи, россиялик Андрей Канчельскис Қўстанайнинг «Тобол» футбол клубига бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда мутахассис «Фарғона» мухбир билан суҳбатда айтиб ўтди.
Канчельскис бу лавозимда Николай Паниннинг ўрнини эгаллади, унинг кетиши ҳақида Қозоғистон ОАВлари шу йилнинг июнь ойида ёзган эди. Канчельскисни тайинлаш тўғрисидаги қарор 5 июль куни Қўстанай вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қабул қилинди.
Инсайдер Иван Карповнинг сўзларига кўра, Канчельскис ортида «Тобол»ни етти карра Қозоғистон чемпиони «Остона» даражасига кўтаришни режалаштирган инвесторлар бор».
Канчельскиснинг ўзига кўра, айни дамда у клуб ишларини чуқур ўрганмоқда.
- Жамоанинг Конференция лигаси доирасидаги «Хонка»га қарши навбатдаги ўйинидан қандай умидлар бор?
- Финлардан ўтиб оламиз деган умиддамиз. Агар ўтиб кетсак, «Базел»га тўқнаш келамиз. Лекин ҳамма билан яхши ўйнаш керак. Рақиблар ким бўлиши муҳим эмас. Кубок баҳсидан сўнг Атираудан етиб келдик. Турнир финалига чиқдик.
- Ўйинчиларни сотиб олиш режалаштирилганми?
– Иш қизғин кетмоқда. Беларуслик футболчи Павел Забелин билан шартнома имзоланган. Мураббий ва унинг штаби билан яқин алоқадаман. Қайси позициялар кучайтиришни талаб қилишини бўйича тушунчалар мавжуд, аммо кимларни қабул қилиш қарорини бош мураббий ҳал қилади.
- Машғулотларда иштирок этишни режалаштиряпсизми?
- Йўқ. Бунинг учун мураббийлар штаби бор. Бошқа ишларнинг ўзи ҳам етарли. Эътибор талаб қиладиган мавзулар кўп, масалан, ёшлар футболи.
— Қозоғистонда ўзингизни қалай ҳис қиляпсиз?
— Жуда қулай. Худди Ўзбекистонда бўлгани каби. Ишлаш керак. Гарчи мураббийлик лавозими бўлмаса-да, жамоани ривожлантириш учун бор кучимни сарфлайман. Асосийси, футболга қайтдим. Энди ишлаймиз.
Андрей Канчельскис профессионал фаолиятини Украина клубларида бошлаган. «Звезда», «Динамо» (Киев) ва «Шахтёр» (Донецк) клубларида ўйнаган. 1991 йили Буюк Британияга жўнаб кетган. У Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Эвертон», «Манчестер Сити» ва «Саутгемптон» клубларида тўп сурган. У 1997 йили Англияни тарк этади ва 1998 йили Шотландиянинг «Рейнжерс» клуби билан шартнома имзолайди ва у ерда тўрт йил ўтказади. Турли вақтларда Италиянинг «Фиорентина»си, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби, Россиянинг «Сатурн», Россия терма жамоасида ўйнаган.
Канчельскис мураббий сифатида Россиянинг «Торпедо-Зил» (Москва), «Уфа», «Волга» (Нижний Новгород) ва «Солярис» (Москва) жамоаларида ишлаган. 2018 йил октабрь ойида россиялик Наманганнинг «Навбаҳор» клубини бошқарган ва у билан Ўзбекистон Суперлигасида бронза медалларини қўлга киритганди. 2019 йил июнь ойида у жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли ишдан бўшатилган, бироқ орадан икки ой ўтиб Наманганга қайтиб, уч йиллик шартнома имзолайди. Орадан бир йил ўтиб, 2020 йил октабрь ойида Канчельскис маоши бўйича қарздорлик туфайли клубни тарк этади. Ўз навбатида, Интернетнинг ўзбек сегментида Канчельскис ичкиликбозликда айбланган. Шунга қарамай, мураббийга 1,6 миллион доллар жарима тўланган.
«Тобол» — Қозоғистоннинг икки карра чемпиони. Жамоа ўтган мавсумда лигада учинчи ўринни эгаллаганди. Бу мавсумда жамоа кучли учликдан 5 очко олдинда, 6-ўринда бормоқда. Шунингдек, «Тобол» УEФА конференция лигасида иштирок этади. Финляндиянинг «Хонка» жамоасига қарши ўйинлар 13 ва 20 июль кунлари бўлиб ўтади.
-
17 Декабрь17.12Пул қудратиАлишер Аминов — Жанни Инфантино ва арабларнинг нефть долларлари ҳақида
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
06 Декабрь06.12ФотоБарқарорликка туташган эркинликТошкентда Собир Раҳметов кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида