29 сентябрь куни Тошкентда Россия киноси кунлари тантанали очилди. У Роскино, режиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов, Russian Film Festival лойиҳаси кўмагида ўтказилади. Кинорежиссёр, актёр, «Оскар» мукофоти лауреати Никита Михалков кинофестивалнинг махсус меҳмони бўлди.
Маросимда Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов россиялик меҳмонларни сўнгги йилларда ўзбек ҳамкасблари билан ҳамкорликни тиклаганлари учун миннатдорчилик билдирди.
«Айнан ўзгаришлар ҳамкорлигимиз тикланишига, бир пайтлар бузилган кўприкларнинг тикланишига туртки бўлди. Сизлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар, ғоялар шунчалар кўпки, улар ҳақида икки кун давомида фикр алмашамиз», — деди Абдуҳолиқов.
У Россия киноси кунлари доирасида намойиш этиладиган рус-ўзбек лойиҳасида асосида суратга олинган «Қуёш таъми» фильмини мисол қилиб келтирди.
Бу ягона фильм эмас. Бугун Валдис Пельш ҳам янги Ўзбекистон тўғрисида фильмини тақдим этди. Фильм ажойиб чиққан. Ўйлайманки, энди уни телетомошабинлар ҳам завқ билан тамоша қиладилар, зеро уни яқинда ўзбек тилига ўгирдик, — дея сўзини давом этди Абдуҳолиқов. — Орамизда «Инферно» студиясининг раҳбари Иван Архипов бор. Биз у билан ҳамкорликда «Барон-2» фильмини суратга оляпмиз ва у яқин орада кинопрокат юзини кўради».
Абдуҳолиқов ўз нутқида республика кинематография ривожига, «ўша афсонавий «Ўзбекфильм»ни тўлиқ реконструкция қилинишига улкан ҳисса қўшган» Ўзбекистон президенти хизматларига алоҳида тўхталиб ўтди. Агентлик раҳбари бугунги кунда муҳим воқеа юз берганини таъкидлади: Даниянинг «Даймондс-груп» компанияси $28 млн эвазига «Ўзбекфильм» киностудиясига техник жиҳозларни етказиб берган. Абдуҳолиқовга кўра, бу йили Ўзбекистондаги янги кинотеатрларга $15 млн миқдорида инвестиция йўналтирилади.
Тошкент кинофестивалини ташёрлаш ва ўтказиш ишларида иштирок этган Евгений Марков (Роскино раҳбари), Тимур Бекмамбетов, Жаник Файзиев ва бошқаларга миннатдорчилик исҳор қилган Абдуҳолиқов Никита Михалковга алоҳида юзланди.
«Вақт ажратиб фестивалга ташриф буюрганинигиз учун, Никита Сергеевич сизга миннатдорчилик билдираман. Сизнинг ушбу анжуманда иштирок этишингиз, албатта улкан воқелик, — деди Ўзбекистон кинематография агентлиги раҳбари. — Бугун қайтиб учиб кетаётганингиз учун, бир миссиясини амалга оширмоқчиман. Ўзбекистон республикаси президенти топшириғига биноан «Ипак йўли дурдонаси» фестивали учун бешта мукофот ажратилган — улар ҳайкалчалар ва $20 минг миқдорида мукофот пулидан иборат. Жюри қарорини эълон қилишга руҳсат берсангиз. Никита Сергеевич Михалков ушбу мукофотларнинг бири билан тақдирланади!
Кинорежиссёрга чопон ва дўппи кийдирилиб, ҳайкалча тақдим этилди.
«Экзодик кўринишда қайтиб кетяпман. Тасаввур қилинг, мен шу алфозда Москвага бораман: Қаердан келдингиз?» – «Мен Тошкентдан келдим», — дея кулди Михалков ва дарҳол жиддий қиёфага кирди.
«Мен ўзбек маданияти ва тарихига улкан ҳурматда бўлганман ва бугунги кунда ўзбек киноси қайтадан жонланаётганидан жуда ҳурсандман. Мана ҳозир кинорежиссёр Али Ҳамраевнинг кичкига ролигини томоша қилдик ва Ўзбекистонда кинематография улкан тарихга эга эканига гувоҳ бўлдик», — деди Михалков.
Кейин у кинематографларга юзланиб, уларни ўзига хос картиналарни суратга олишга чақирди.
«Кимгадир ёқиш учун эмас, фақат томошабин учун кино яратинг. Кимгадир ўхшашга ҳаракат қилманг. Чунки биз барибир Голливудга ўхшай олмаймиз. Бунинг кераги ҳам йўқ. Ҳақиқий миллийлик — байналминал қадрият бўла олади. Сени яратган заминга муҳаббат туйган ҳолда асарлар яратишинг керак.
Томошабин ўз киносини севиб қолишига урининг. Америкаликлар айнан шундай йўл тутганлар. Депрессия даврида Америка кино яратмади, кино Американи яратди – қора кўзойнакдаги, оёқларини кериб, қўлларини орқа қилган полициячи образи билан. Буларнинг барчаси Америка киносидан келиб чиқди. Америка киноси ўз томошабинини картинада жонлантирилган мамлакатни севишига эриша олди. Бу жуда муҳим. Бу принципиал муҳим нарса. Кейин улар бизларни ҳам улар истагандек ўйлантира олишга эришолдилар.
Биласиз, Мажид Мажиди деган эронлик буюк режиссёр бор. У ўз асарларини қўлбола усулда, арзимаган маблағ эвазига яратади. У ўзи, ватани, фарзандлари, ўзи севган нарсалар ҳақида ажойиб картиналар яратади. Лекин керак бўлса, у «Муҳаммад — Парвардигорнинг расули» деган буюк блокбастер ярата олади. Ислом нималагини, унинг гўзаллигини тушунмайдиган инсонларни тартибга келтирувчи буюк америка киноси даражасидаги асар. Бу буюк картинадир. Содда усулда асарлар яратаётган инсон, марҳамат – улкан, кўп миллионли картинани тақдим этди. У хоҳлаган услубда буюк асарлар яратишини исботлаб берди. Биз ҳам ҳар қандай усулда кино ярата олишимиз мумкин!
Гапларимга ишонинг: ҳақиқатан яхши бажарилган иш, уни қанчалар «арзимас» деб атасинлар, барибир яхшилигича қаловеради. Замони келиб. Зеро, вақт– ҳақиқат синглисидир».
Россия киноси кунлари 29 сентябрдан 2 октбргача ўтказилади. Намойиш дастурига «Девятаев», «Қаерда бўланимни биласизми, онажон», «Пальма», «Майор Гром: Ғаройиб доктор», «Фақат мен нормал инсон», «Доктор Лиза», «Жигаргўшалар», «Оқ қор», «Ожиз муҳаббат», «Конек-горбунок» фильмлари кирган. Фильмлар намойиши Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.
Кинофестиваль доирасида россия компаниялар билан ҳамкорликда фильмлар яратишга доир қатор шартномалар имзоланади. Россия кино мухлислари учун продюсерлар, режиссёрлар, операторлар, артистлар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади. 1 октябрь куни Тошкентда ВГИК филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
-
23 Декабрь23.12Мигрантларга оғир келган йилРоссия ҳукумати чет элликлар ҳаётини мураккаблаштирувчи ўндан ортиқ қонунларни қабул қилди. Бу анъана давом этадими?
-
17 Декабрь17.12Пул қудратиАлишер Аминов — Жанни Инфантино ва арабларнинг нефть долларлари ҳақида
-
09 Декабрь09.12Сим тўсиқлардан — иқтисодий мўъжизалар сариНима учун ҳозирда Шинжон жадал суръатлар билан юксалаётгани ҳақида кўп гапиришяпти ва у ерда жойлашган лагерлардаги маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлди?
-
06 Декабрь06.12ФотоБарқарорликка туташган эркинликТошкентда Собир Раҳметов кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда