«Фарғона» ахборот агентлигини ижтимоий тармоқларда кузатиб юрганлар менинг шу йил 10 август куни ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, лойиҳамизга молиявий кўмак беришларини сўраганимни биладилар. Ўша дамларда бизнинг бюджетимиз бир неча ой давомида маблағсиз қолаётган эди. 2020 йил аввгустида таҳририятимизнинг барча ходимлари иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқишга мажбур бўлди. Сентябрь ва октябрда эса ходимларимизнинг ҳаммаси ишдан бўшаб кетди...
Сўнгги бир неча ҳафта давомида “Фарғона” агентлигининг Москвадаги таҳририяти аттиги икки кишидан иборат таркибда ишлаб келмоқда. Улардан бири – каминаи камтарин қулингиз ҳамда журналист-муҳаррир Анна Козирева (шу вақт мобайнида у қанча матн ёзганини кўрсангиз, қойил қоласиз!). Амалда бизнинг фаолият юритишимизга фақат ва фақат сизларнинг кўмакларингиз имконият бермоқда!
Август ўрталаридан 31 октябргача қадар деярли икки ойдан зиёд вақт мобайнида сизлардан “Фарғона” таҳририяти ҳисоб рақамига 359 минг 877 рубль 83 тийин (ўртача курс бўйича $4643) пул маблағлари келиб тушди.
Бу пулларни биз муҳаррирларимизнинг бирига иш ҳақи, мухбирларимизга қалам ҳақи (гонорар), хостинг ва бухгалтерия хизматлари, банк комиссияларини тўлашга сарфладик.
Яъни, ўртача харажатларимиз ойига 2 минг 320 долларга тўғри келди.
Афсуски, бутун бир минтақанинг ҳаётини ёритиб келаётган ва янгиликлардан хабардор қилаётган халқаро агентлик учун бу пуллар етарли эмас. Шу билан бирга, бугунги кунда хайрия тўплаш учун энг яхши давр эмаслигини ҳам жуда яхши тушуниб турибман. Лекин шунга қарамай, агар сиз йигирма йилдан зиёд вақт давомида яшаб келаётган “Фарғона” агентлиги бундан кейин ҳам фаолият юритиб, ишлашда давом эишини истасангиз,
унда бизнинг краудфандинг кампаниямиз ҳақида дўстларингизга сўзлаб беринг!
Ушбу материал ҳаволасини ижтимоий тармоқларда тарқатинг.
Бизни қийнаётган муаммо ва эҳтиёжларимиз ҳақида танишлариннгиз ва яқинларингизга сўзлаб беринг.
Бизнинг тақдиримизни яхши томонга ўзгартиришда иштирок этинг!
“Фарғона” учун хайрия қилмоқчи бўлсангиз, Сиз фақат fergana.site/donate саҳифасига киришингиз ҳамда компьютер сичқончаси муруватини бир неча бор босиб қўйишингиз кифоя.
ҲАММАЛАРИНГИЗГА ОЛДИНДАН РАҲМАТ АЙТАМАН!!
-
15 Июнь15.06#MonumentlivesNOmatterАҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар
-
25 Март25.03«Пул эвазига» содир этилган терактИШИДнинг афғон қаноти* Москва вилоятида юз берган хунрезлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
-
27 Ноябрь27.11Қочқинлар толибларга босим ўтказиш учун бир воситаНега Покистон ўз ҳудудидан афғонларни ёппасига чиқариб юбораётгани ҳақида
-
15 Сентябрь15.09Махса куниБир йил аввал 22 ёшли қиз ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинишидан сўнг вафот этгани сабаб Эрон норозиликлар қуршовида қолиб кетганди
-
01 Сентябрь01.09Digital Bridge 2023Сунъий ва инсон интеллекти ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкин
-
16 Август16.08Мустаҳкам оёққа туриб олишдиТолиблар томонидан Афғонистон қайта ишғол қилинганидан сўнг ўтган икки йил ичида нималар ўзгаргани ҳақида